1098-ҳадис

Яхши хулқлар ўнтадир. У нарса кишида бўлиб, ўғлида бўлмаслиги, ўғилда бўлиб, отада бўлмаслиги эҳтимол. Қулда бўлиб, хожасида бўлмаслиги мумкин. Аллоҳ саодатни хоҳлаган кишиларда ўша хулқларни тақсим қилгандир:

1. Рост сўз.

2. Урушда сабот билан туриш.

3. Сўраб келган кишига нарса бериш.

4. Бир нарса ясаб берган кишини мукофотлаб қўйиш.

5. Омонатни сақлаш.

6. Қариндошлик ришталарини тиклаш.

7. Қўшничилик ҳурматини сақлаш.

8. Дўстлик ҳақи-ҳурматини сақлаш.

9. Меҳмондорчилик.

10. Буларнинг боши – ҳаё.

Ҳазрат Ойша (розияллоҳу ан­ҳо)дан. Ҳоким ривояти.

* مَكَارِمُ الأخْلاَقُ عَشَرَةٌ، تَكُونُ فِي الرِّجَالِ، وَلاَ تَكُونُ فِي ابْنِهِ، وَتَكُونُ فِي الابْنِ، وَلاَ تُكُونُ فِي الأبِ، وَتَكُونُ فِي الْعَبْدِ، وَلاَ تَكُونُ فِي سَيِّدِهِ، يَقْسِمهَا اللهُ لِمَنْ أَرَادَ بِهِ السَّعَادَةَ: صِدْقُ الْحَدِيثِ وَصِدْقُ الْبَأْسِ وَإِعْطَاءُ السَّائِلِ، وَالْمُكَافَأَةُ بِالصَّنَائِعِ، وَحفْظُ الأمَانَةِ، وَصِلَةُ الرَّحِمِ، وَالتَّذَّمُّمِ لِلْجَارِ والتَّذَمُّمِ لِلصَّاحِبِ، وَإِقْرَاءُ الضَّيْفِ، ورَأْسُهُنَّ (الْحَيَاءُ).

 (رواه الحاكم عن السيدة عائشة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш