456-ҳадис

Дўзах ила жаннат ҳужжатлашди. Дўзах: «Мута­каб­бир ва жабр қилувчиларни ихтиёр қилдим», деди. Жаннат эса: «Менга фақат инсонларнинг заифи, ожиз ва оддийлари киришадими?» деди. Аллоҳ азза ва жалла жаннатга айтди: «Сен Менинг раҳматимсан, сен билан бандаларимдан хоҳлаганимни раҳм қиламан». Дўзахга эса: «Сен азобимсан. Сен билан бандаларимдан хоҳ­лаганимни азоблайман. Ҳар икковингни тўлдириш Ме­нинг зиммамдадир. Аллоҳ қадамини у ерга қўймагунча дўзах тўлмайди. Шунда дўзах: «Бўлди, етарли», дейди. У ер тўлади ҳамда баъзиси баъзисига киришиб кетади. Аллоҳ халқидан бирор кишига зулм қилмайди. Аммо жаннатга Аллоҳ таоло хос халқни яратади.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

* تَحَاجَّتِ النَّارُ وَالْجَنَّةُ، فَقَالَتِ النَّارُ: أُوثِرْتُ بِالْمُتَكَبِّرِينَ وَالْمُتَجَبِّرِينَ، وَقَالَتِ الْجَنَّةُ: فَمَا لِي لاَ يَدْخُلُنِي إِلاَّ ضُعَفَاءُ النَّاسِ وَسَقَطُهُمْ وَعَجَزُهُمْ؟ فَقَالَ اللهُ  عز وجل لِلْجَنَّةِ: إِنَّمَا أَنْتِ رَحْمَتِي أَرْحَمُ بِكِ مَنْ أَشَاءُ مِنْ عِبَادِي - وَقَالَ لِلنَّارِ: إِنَّمَا أَنْتِ عَذَابِي أُعَذِّبُ بِكِ مَنْ أَشَاءُ مِنْ عِبَادِي. وَلِكُلِّ وَاحِدَةٍ مِنْكُما مِلْؤُهَا، فَأَمَّا النَّارُ فَلاَ تَمْتَلِئُ حتى يَضَعَ اللهُ قَدَمَهُ عَلَيْهَا فَتَقُولُ: قَطْ قَطْ، فَهُنَالِكَ تَمْتَلِئُ،وَيَنْزَوِى بَعْضُهَا إَلَى بَعْضٍ، وَلاَ يَظْلِمُ اللهُ مِنْ خَلْقِهِ أَحَدًا، وَأَمَّا الْجَنَّةُ فَإِنَّ اللهَ يُنْشِئُ لَهَا خَلْقًا.

 (رواه البخاري ومسلم عن أبي هريرة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш