Қодир бўлгунингизча дунё ғамларидан фориғ бўлинглар. Чунки кимнинг дунёси энг катта ғам-ташвиши бўлса, Аллоҳ таоло уни охиратдан машғул этувчи яшаш тарзига солиб, камбағалликни икки кўзи орасига жойлаб қўяди. Кимнинг энг катта ғами охирати учун бўлса, Аллоҳ таоло унинг ишини жамлаб, бойлигини қалбида жо қилиб қўяди. Бирор банда Аллоҳ таолога қалби билан юзланадиган бўлса, Аллоҳ мўминлар қалбини унга дўстона ва раҳм ила келадиган қилади. Аллоҳ барча яхшиликларни унга ошиқиб келадиган қилиб қўяди.
Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан. Табароний ривояти.
* تَفَرَّغُوا مِنْ هُمُومِ الدُّنْيَا مَا اسْتَطَعْتُمْ، فَإِنَّهُ مَنْ كَانَتِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمُهِ أَفْشَى الله تَعَالَي ضَيْعَتَهُ، وَجَعَلَ فَقْرَهُ بَيْنَ عَيْنَيْهِ، وَمَنْ كَانَتِ الآخِرَةُ أَكْبَرَ هَمِّهِ جَمَعَ اللهُ تَعَالَى لَهُ أَمْرَهُ، وَجَعَلَ غِنَاهُ فِي قَلْبِهِ، وَمَا أَقْبَلَ عَبْد بِقَلْبِهِ إِلَى اللهِ تَعَالَى إِلاَّ جَعَلَ اللهُ قُلوبَ الْمُؤْمِنِينَ تَفدُ إَلَيْهِ بالوُدِّ وَالرَّحْمَةِ، وَكَانَ اللهُ تَعَالَى بِكُلِّ خَيْرٍ إِلَيْهِ أَسْرَعَ.
(رواه الطبراني عن أبي الدرداء)