Ҳалол – очиқ-равшан. Ҳаром ҳам – очиқ-равшан. Улар ўртасида шубҳали нарсалар бўлиб, уларни кўп инсонлар билмайди. Кимки шубҳадан тақво қилса, дини ва обрўсини софлабди. Кимки шубҳага воқе бўлса, ҳаромга йўлиқибди. У худди ҳайвон боқувчи чўпонга ўхшайди, қўриқхона атрофига бориб, унинг ичига кириб қолиши мумкин. Огоҳ бўлинг! Ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бор. Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси У ҳаром қилган амаллардир. Огоҳ бўлинг! Жасадда бир парча гўшт бор. Агар у ислоҳ бўлса, бутун жасад ислоҳ бўлади. Агар у фасод бўлса, бутун жасад фасоддир. Огоҳ бўлинг! У – қалбдир.
Бухорий ва Муслим ривояти.
* الْحَلالُ بَيِّنٌ وَالْحَرَامَ بَيِّنٌ وَبَيْنَهُمَا أُمُورٌ مُشْتَبِهَاتٌ لا يَعْلَمُهَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ فَقَدِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ وَعِرْضِهِ ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الْمُشْتَبِهَاتِ وَقَعَ فِي الْحَرَامِ، كَالرَّاعِ يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى يُوشِكُ أَنْ يوَاقعَهُ، أَلا وَإِنَّ لِكُلِّ مَلكٍ حِمًى، أَلا وَإِنَّ حِمَى اللهِ فِي أرْضِهِ مَحَارِمُهُ، أَلا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ أَلا وَهِيَ الْقَلْبُ.
(رَوَاهُ الشَّيخَانِ)