561-ҳадис

Аллоҳ Одамни ўз суратида, яъни узунлиги олт­миш газ қилиб яратди. Сўнгра Аллоҳ: «Боргин, анави бир неча нафарга салом бергин», деди. Улар фаришталар бўлиб, ўтиришган эди. Сенга беришган саломларига қулоқ тут, чунки у сенинг ва зурриётинг саломидир. У зот бориб: «Ассалому алайкум», дедилар. Улар: «Ассалому ъалайка ва роҳматуллоҳи», деб «раҳматуллоҳ» сўзини зиёда қилишди. Ҳар бир жаннатга кирувчи киши Одам сурати каби олт­миш газ бўлади. У зотдан кейин ҳозирги пайтгача халойиқ ноқис бўлишда бардавомдир.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

* خَلَقَ اللهُ آدَمَ عَلَى صُورَتِهِ طُولُهُ سِتُّونَ ذِرَاعًا، ثمَّ قَالَ اذْهَبْ فَسَلِّمْ عَلَى أُولَئِكَ النَّفَرِ وهم مِنَ الْمَلآئِكَةِ جُلُوسٌ، فَاسْتَمِعْ مَا يُحَيُّونَكَ، فَإِنَّهَا تَحِيَّتُكَ وَتَحِيَّةُ ذُرِّيَّتِكَ، فَقَالَ: السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ، فَقَالُوا: السَّلاَمُ عَلَيْكَ وَرَحْمَةُ اللهِ فَزَادُوهُ: وَرَحْمَةُ اللهِ، فَكُلُّ مَنْ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ عَلَى صُورَةِ آدَمَ فِي طُولِهِ سِتُّونَ ذِرَاعًا، فَلَمْ يَزَلِ الْخَلْقُ يَنْقُصُ بَعْدُ حَتَّى الآنَ.

 (رواه الشيخان عن أبي هريرة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш