563-ҳадис

Беш нарса беш нарса биландир. 1. Қавм аҳд­ни буз­са, душманлари уларга бошлиқ қилиб қўйилади. 2. Аллоҳ нозил этган нарсадан бошқаси ила ҳукм қилишса, Аллоҳ уларнинг ораларида камбағалликни ёяди. 3. Агар уларда фоҳишалик зоҳир бўлса, ораларида ўлим ҳам кенг тарқалади. 4. Ўлчовда уриб қолманглар, агар шундай қиладиган бўлсангиз, ўсимликлар ўсишидан ман этиласиз ва қурғоқчилик ила ушланасиз. 5. Закотни ман қилманг­лар, агар шундай қилсангиз, ёмғирдан ман этиласиз.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан. Табароний ривояти.

* خَمْسٌ بِخَمْسٍ.

1 - مَا نَقَضَ قَوْمٌ العَهْدَ، إِلاَّ سُلِّطَ عَلَيْهِمْ عَدُوُّهُمْ.

2 - وَمَا حَكَمُوا بِغَيْرِ مَا أَنْزَلَ اللهُ، إِلاَّ فَشَا فِيهمُ الفَقْرُ.

3 - وَلاَ ظَهَرَتْ فِيهمُ الْفَاحِشَةُ، إِلاَّ فَشَا فِيهم الْمَوْتُ.

4 - وَلاَ طَفّفوا الْمِكْيالَ إِلاَّ مُنِعُوا النَّبَاتَ، وَأُخِذُوا بِالسِّنِينَ.

5 - وَلاَ مَنَعُوا الزَّكَاةَ إِلاَّ حُبِسَ عَنْهُمُ الْقَطْرُ. (رواه الطبراني عن ابن عباس)

Улашиш
|
|
Нусха олиш