Қуёшли кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Чунки у кунда Одам (алайҳиссалом) яратилганлар, у кунда жаннатдан туширилганлар, у кунда тавба қилганлар, у кунда вафот этганлар ва у кунда қиёмат қоим бўлади. Ер юзида Одам боласидан ташқари барча жонзот борки, жума куни тонгда қуёш чиққунча қиёмат бўлиб қолишидан хавф қилиб, қулоқ тутиб туришади. Ана шу кунда бир соат бор. Агар мўмин банда намозда туриб, Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ унга ўша нарсани беради.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Аҳмад ривояти.
* خَيْرُ يَوْمٍ طَلَعَتْ فِيهِ الشَّمْسُ يَوْمُ الْجُمُعَةِ فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ أُهْبِطَ مِنَ الْجَنَّةِ، وَفِيهِ تِيبَ عَلَيْهِ، وَفِيهِ قُبضَ، وَفِيهِ تَقُومُ السَّاعَةُ، وَمَا عَلَى وَجْهِ الأَرْضِ مِنْ دَابَّةِ إِلاَّ وَهِىَ تَصْبِحُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ مُصِيخَةً حَتى تَطْلُعَ الشَّمْسُ شَفَقًا مِنَ السَّاعَةِ، إِلاَّ ابْنُ آدَمَ، وَفِيهِ سَاعَةٌ لاَ يُصَادِفَهَا عَبْدٌ مُؤْمِنٌ وَهُوَ فِي الصَّلاَةِ يَسْأَلُ اللهَ شَيْئًا إِلاَّ أَعْطَاهُ إِيَّاهُ.
(رواه أحمد عن أبي هريرة)