612-ҳадис

Номаи аъмол битиклари уч хилдир. Биринчиси шундай девонки, ундан Аллоҳ таоло ҳеч нарсани кечир­майди. Иккинчиси шундай девонки, ундаги нарсага Аллоҳ аҳамият бермайди. Учинчиси шундай девонки, Аллоҳ ундан бирор нарсани тарк қилмайди.

Аллоҳ ундан ҳеч нарсани кечирмайдигани Аллоҳга ширк келтиришдир. Аллоҳ аҳамият бермайдигани – Аллоҳ билан бандаси орасидаги нарса, яъни рўза ва намозни тарк этиш билан ўзига-ўзи зулм қилишидир. Чун­ки агар Аллоҳ хоҳласа, уни кечириб, гуноҳидан ўтади. Аллоҳ бирор нарсани тарк қилмайдигани – бандалар ўрталаридаги бир-бирларига зулм қилишлар, яъни қасос ва шунга ўхшаш нарсалар, бунда шак йўқдир.

Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан.  Аҳмад ривояти.

* الدَّوَاوِينُ ثَلاَثَةٌ: فَدِيوَانٌ لاَ يَغْفِرُ اللهُ مِنْهُ شَيْئًا، وَدِيوَانٌ لَا يَعْبَأُ اللَّهُ بِهِ شَيْئًا، وَدِيوَانٌ لاَ يَتْرُكُ اللهُ مِنْهُ شَيْئًا، فَأَمَّا الدِّيوَانُ الَّذِي لاَ يَغْفِرُهُ اللهُ شَيْئًا، فَالإشْرَاكُ بِاللهِ، وَأَمَّا الدِّيوَانُ الَّذِي لاَ يَعْبَأُ اللهُ بِهِ شَيْئًا، فَظُلْمُ الْعَبْدِ نَفْسَهُ فِيمَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ رَبِّهِ مِنْ صَوْم تَرَكَهُ أَوْ صَلاَةٍ تَرَكَهَا، فَإِنَّ اللهَ تَعَالَى يَغْفِرُ ذَلِكَ إِنْ شَاءَ وَيَتَجَاوَزُ، وَأَمَّا الدِّيوَانُ الَّذِي لاَ يَتْرُكُ اللهُ مِنْهُ شَيْئًا فَمَظَالِمُ الْعبَادِ بَيْنَهُمُ الْقِصَاصُ لاَ مَحَالَةَ.

 (رواه أحمد عن السيدة عائشة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш