625-ҳадис

Гуноҳ – уни қилмаган кишига бахтсизликдир. Агар уни қилган кишини у билан айбласа, ўзи ўша гуноҳга мубтало бўлади. Агар уни қилган одамни ғийбат этса, гуноҳкор бўлади. Агар унга рози бўлса, унга шерикдир.

Анас (розияллоҳу анҳу)дан. Дайламий ривояти.

Фойда: Демак, гуноҳ қилаётган кишини айбламай­сиз ҳам, ғийбат ҳам қилмайсиз ва унинг қилаётган ишидан рози ҳам бўлмайсиз. Балки бунинг ўрнига амри маъруф ва наҳйи мункар қиласиз.

* الذَّنْبُ شُؤْمٌ عَلَى غَيْرِ فَاعِلِهِ، إِنْ عَيَّرَهُ ابْتُلِىَ بِهِ، وَإِنِ اغْتَابَهُ أَثِمَ، وَإِنْ رَضِيَ بِهِ شَارَكهُ.

 (رواه الديلمي عن أنس)

Улашиш
|
|
Нусха олиш