13-ҳадис

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга пайғамбарлар кўрсатилди. Мусо алайҳиссалом озғин экан. У Шануъа қабиласининг эркакларига ўхшарди. Исо алайҳиссаломни кўрдим. Мен кўрганлардан унга энг кўп ўхшайдигани Урва ибн Масъуддир. Иброҳим алайҳиссаломни кўрдим. Мен кўрганлардан у кишига энг кўп ўхшайдигани соҳибингиздир. [Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини назарда тутаяптилар]. Жаброил алайҳиссаломни кўрдим. Мен кўрганлардан унга энг кўп ўхшайдигани Диҳядир», дедилар».

13- حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: أَخْبَرَنِي اللَّيْثُ بْنُ سَعْدٍ، عَنْ أَبِي الزُّبَيْرِ، عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: عُرِضَ عَلَيَّ الأَنْبِيَاءُ، فَإِذَا مُوسَى عَلَيْهِ السَّلامُ، ضَرْبٌ مِنَ الرِّجَالِ، كَأَنَّهُ مِنْ رِجَالِ شَنُوءَةَ، وَرَأَيْتُ عِيسَى بْنَ مَرْيَمَ عَلَيْهِ السَّلامُ، فَإِذَا أَقْرَبُ مَنْ رَأَيْتُ بِهِ شَبَهًا عُرْوَةُ بْنُ مَسْعُودٍ، وَرَأَيْتُ إِبْرَاهِيمَ عَلَيْهِ السَّلامُ، فَإِذَا أَقْرَبُ مَنْ رَأَيْتُ بِهِ شَبَهًا صَاحِبُكُمْ، - يَعْنِي: نَفْسَهُ -، وَرَأَيْتُ جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلامُ، فَإِذَا أَقْرَبُ مَنْ رَأَيْتُ بِهِ شَبَهًا دِحْيَةُ

Улашиш
|
|
Нусха олиш