Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
1-КИТОБ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ
بَابُ مَا جَاءَ فِي خَلْقِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
(1)

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзга ташланадиган даражада новча ҳам, пакана ҳам эмасдилар. Ўта оқ ҳам, ўта қора ҳам эмасдилар. Жуда жингалаксоч ҳам ва жуда силлиқсоч ҳам эмасдилар. Қирқ ёшга кирганларида Аллоҳ у зотни пайғамбар қилиб юборди. Маккада ўн йил, Мадинада ўн йил яшадилар. Аллоҳ у зотни олтмиш ёшнинг бошларида жонларини қабз қилди. Вафот этганда соч соқолларида йигирмата ҳам оқарган соч йўқ эди».

Шарҳ: Ўз бобида ягона бўлган ушбу асарни ватандошимиз Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» сўзи билан бошлаган. У киши бу борада Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ҳар қандай сўз ёки аҳамиятга эга бўлган иш Аллоҳнинг зикрисиз бошланса, у (баракаси) кесилгандир»[1], деган ҳадисларига амал қилган. Амалларни «Бисмиллаҳ» билан бошлашнинг суннат ва мустаҳаблигини барча фуқаҳолар таъкидлашган.

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим» нинг фазилати борасида Иброҳим Бажурий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Мавоҳибул ладуния» асарида ажиб қиссани келтирган: «Рум подшоҳи Қайсар бошоғриқ дардига чалиниб, унга даво тополмагач, халифа Умар розияллоҳу анҳуга «Мен бошоғриқ касалига чалиндим. Менга бирор хил дори жўнатинг», деб мактуб ёзди. Умар розияллоҳу анҳу унга бош кийим жўнатади. Қайсар ўша бош кийимни кийса, бошоғриқ ўша заҳоти қолар, ечса дард яна қайтарди. Бундан ажабланган Қайсар аъёнларига бош кийимнинг орасини очиб, ичида нима борлигини текшириб кўришни буюрди. Улар бош кийим орасини очиб «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим», деган ёзуви бор бир кичкина матони топишди. Буни кўриб Қайсар «Бу нақадар азиз ва буюк дин! Аллоҳ биргина ояти билан тузалмас дардимга даво берди», деди ва Исломни қабул қилди».

Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари деган ном билан танилган буюк саҳобий Анас розияллоҳу анҳу бу ерда ҳабибимиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишларини васфламоқда. Бу васфдан шу маълум бўладики, у зот ўрта бўйли бўлганлар. Лекин узунга тортадиган ўрта бўйли. Чунки Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадисда «У зотнинг бўйлари узунга яқин эди», дейилган. Демак, у зотнинг муборак бўйлари баланд эмас, лекин баландга яқин бўлган. Кимдир эътироз билдириб, «У зот баланд бўйли бўлганлар, чунки ҳадисда «У зот соллоллоҳу алайҳи васаллам қайси инсон билан бирга юрсалар, бўйлари ундан баланд бўларди», дейилган», деса, унинг бу эътирозига шундай жавоб берилади: «Бу ривоятдан у зотнинг ўта баланд бўйли бўлганлари тушунилмайди. Чунки, саҳобалар ўзларини у зотдан маънан паст тутганларидек, у киши билан юрганда бўйинларини эгиб, зоҳиран ҳам паст тутган бўлишлари мумкин». Анваршоҳ Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳнинг: «У зот соллоллоҳу алайҳи васаллам (гарчи баланд бўйли бўлмасаларда) қайси инсон билан бирга юрсалар, бўйлари ундан баланд бўлиши, у зотнинг мўжизалари эди»[2], деган сўзи ҳам бу фикрни қўллаб қувватлайди. У зотнинг муборак кўринишлари салобатли бўлган. Салобатли бўлиш учун эса инсон ўта бўйи паст ҳам, ўта баланд ҳам бўлмаслиги керак.

У зотнинг ранглари борасида баъзи ривоятларда саҳобалар у зотни «жуда оппоқ эдилар»[3], дейишгани, у зотнинг хилқатдаги рангларини эмас, юзларидаги нурнинг барқ уриб туришини назарда тутиб айтишган. Баъзи олимлар: «Ким «Набий алайҳиссалом қора эдилар», деса кофир бўлади. Чунки, у зотда йўқ сифатни, у зотга нисбат бериш, у зотни ёлғончига чиқариш билан баробар», дейишган. Бошқа олимлар эса унинг кофир бўлишига сабаб бўлган иллатни баён қилиб: «Унинг кофир бўлишига сабаб, у Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламни ранглари қора эди, дейиш билан у зотни таҳқирлаган бўлади ва шунинг учун кофир бўлади», дейишган.

У зотнинг муборак сочлари жингалаклик билан силлиқлик орасида бўлган. Имом Замахшарий раҳматуллоҳи алайҳ «Одатда араблар жингалаксоч бўлади. Ажамлар эса силлиқсоч бўлади. Аллоҳ таоло у зотнинг сочларида ушбу икки сифатни жамлаш ила у зотнинг кўринишларини янада чиройли қилди», деган[4].

Биз ўрганаётган бу ҳадисда у зотни «Маккада ўн йил яшадилар», дейилмоқда. Бу борада олимлар: «У зот Маккада умумий олганда ўн уч йил яшаган бўлсаларда, аввалги уч йилда ошкора даъват қилмаганлар. Аллоҳнинг «Бас, сенга амр этилган нарсани ошкора қил ва мушриклардан юз ўгир»[5] ояти нозил бўлгач қолган ўн йилда ошкора даъват қилганлар. Бу ҳадисда назарда тутилган ўн йил даъватнинг ўша ошкора даври», дейишган.

У зот вафот этганда олтмиш уч ёшда эдилар. Ушбу ҳадисда эса «Аллоҳ у зотни олтмиш ёшнинг бошларида жонларини қабз қилди», дейилмоқда, олимлар Анас розияллоҳу анҳунинг сўзларини шарҳлаб: «Олтмишдан етмишгача бўлган сонни олганда, олтмиш учун сони олтмиш сонинг бошлари ҳисобланади. Бу ҳадисда мана шу маъно назарда тутилган», дейишган.

У зот вафот етганда оқарган соқол ва соч толалари йигирматага ҳам етмаган. Ибн Саъд ривоят қилган ҳадисда Анас розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг бошлари ва соқолларида ҳаммаси бўлиб ўн етти ёки ўн саккизта оқ соч толаси бор эди», деган.

Демак, у зотнинг соч ва соқолларини биргаликда олганда оқарган толалар сони ўн етти ёки ўн саккизта бўлган. Аммо «У зотнинг сочларида оқ толалар йўқ эди» деб келган ривоятларга келсак, унда умуман йўқлиги эмас, кўп бўлмаганлиги назарда тутилган.

Шу ўринда сочларининг оқ толалари кўп бўлмаганлигининг ҳикматини айтадиган бўлса: ҳадисларда айтилганидек соч толаларининг оқлиги виқор ва нурдир. Ким Исломда сочлари оқарса, қиёмат кунида ўша соч толалари нур бўлади. Лекин нима учун сочнинг оқлиги фазилат бўлишига қарамай, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг оқ соч толалари саноқли бўлган. Бунинг ҳикматини баён қилиб олимлар шундай деган: «Одатда сочнинг оқлигини аёллар табиати кўтармайди ва аёллар сочи оқарганларни табиатан ёқтирмайди. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламдаги бирор нарсани ёқтирмаслик эса куфр ҳисобланади[6]. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз набийида одамлар ёқтирмайдиган бирор нарсани шакиллантирмади».

[1] Имом Аҳмад ривояти

[2] Анвршоҳ Кашмирий. Арфуш шазий. Байрут: Дору иҳё турос арабий, 2004. – Б: 258.

[3] Имом Баззор ва Табаонийлар ривоятида шундай келган.

[4] Ал-фоиқ фи ғарибил ҳадис китобига қаралсин

[5] Ҳижр сураси, 94 оят

[6] Бу фикрни Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ айтган. Мулло Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ эса Ибн Ҳажарнинг бу фикрига қўшилмаган.

1- حَدَّثَنَا أَبُو رَجَاءٍ قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، عَنْ مَالِكِ بْنِ أَنَسٍ، عَنْ رَبِيعَةَ بْنِ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّهُ سَمِعَهُ يَقُولُ: كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَيْسَ بِالطَّوِيلِ الْبَائِنِ، وَلاَ بِالْقَصِيرِ، وَلاَ بِالأَبْيَضِ الأَمْهَقِ، وَلاَ بِالآدَمِ، وَلاَ بِالْجَعْدِ الْقَطَطِ، وَلاَ بِالسَّبْطِ، بَعَثَهُ اللَّهُ تَعَالَى عَلَى رَأْسِ أَرْبَعِينَ سَنَةً، فَأَقَامَ بِمَكَّةَ عَشْرَ سِنِينَ، وَبِالْمَدِينَةِ عَشْرَ سِنِينَ، وَتَوَفَّاهُ اللَّهُ تَعَالَى عَلَى رَأْسِ سِتِّينَ سَنَةً، وَلَيْسَ فِي رَأْسِهِ وَلِحْيَتِهِ عِشْرُونَ شَعْرَةً بَيْضَاءَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли бўлиб, узун ҳам, пакана ҳам эмасдилар. Жисмлари кўркам эди. Сочлари жингалак ҳам силлиқ ҳам эмасди. Ранглари буғдой ранг эди. Юрганда қоматларини тик қилиб юрар эдилар».

Шарҳ: Юқоридаги ҳадисда зикр қилинган Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи сифатлари, бу ҳадисда ҳам айтилиб, яна баъзи қўшимча сифатлари баён қилинмоқда. У зотнинг жисмлари кўркам яъни аъзолари бир-бирга мутаносиб, камчилик ва нуқсонлардан холи бўлган. Ушбу ҳадисда у зотнинг ранглари буғдойранглиги айтилмоқда. Абдуррауф Муновий ва Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳимлар бу дунёдаги энг шарафли рангни баён қилиб: «Шуни билки, бу дунёдаги инсон терисининг энг чиройлиси оққа тортадиган буғдойранг бўлган теридир. Охиратда эса сариққа тортадиган оқ ранг энг чиройли ҳисобланади»[1], дейишган ва инсон организми қабул қиладиган бу дунёдаги озиқани ва жаннатда ато қилинидиган озиқани баён қилиш орқали фикрларини қўллаб қувватлашга урунишган. Аслида Аллоҳ Ўзининг энг суюкли бандасини мана шу рангда бўлишини ирода қилганининг ўзи, инсон терисининг энг гўзал ранги буғдой ранг эканлигига кифоя қилади.

У зот соллоллоҳу алайҳи васаллам юрганда қоматларини тик тутиб юрганлар. Бундай юриш Аллоҳ таолонинг «Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозеъ ила юрадиганлар...»[2], деган оятига зид эмас. Бу борада ният энг муҳим рол ўйнайди. Кимдир қоматини тик тутиб, ўзини кўз-кўз қилишни, манманликни ва бошқаларни писад қилмасликни ирода қилса, унинг бу қоматини тик тутиб юриши кибрга киради. Аммо, қоматни тик тутиб юришда ўзини кўз-кўз қилиш ва кибрланишни қасд қилмаса, бу оддий юриш турига киради. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам бундай юришлари ўзларини мажбурлаш натижасида эмас, Аллоҳ томонидан хилқатларига солинган сифат эди. У зотнинг бундай юришлари азму қарори қатъий, бошлаган ишини охиригача етказадиган, ақли теран кишининг юриши эди. Ким «Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай юрганлар, суннатга амал қиламан», деб қоматини тик тутиб юрса савобга эга бўлади. Имом Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам қоматни тик тутиб юришни иккига бўлиб: «Қоматни тик тутиб юриш икки хил бўлади: мутакаббирнинг юриши ва (кибрдан холий бўлган) яхши юриш», деган[3]. Шунингдек динига амал қиладиган мусулмонинг бундай юриши яхши саналади. Шайх Абдулҳамид ўзининг «Тафсири ибн Бодис» китобида Фурқон сурасининг 63-оятининг тафсирида қуйидагиларни ёзади: «Умар розияллоҳу анҳу қомати букчайтириб юрган кишиларни кўриб: «Эй ўлгурлар, динимизни бошқаларга ўлик қилиб кўрстатаяпсизлар», деб танбеҳ берган. Шунингдек Оиша розияллоҳу анҳо ҳолсиз юрганларни кўриб, улар ҳақида сўраганида: «Булар қорилар», дейишди. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: «Умар ҳам қорилардан эди, лекин юрганида дадил қадам ташлар, гапирганида эшитарли гапирар ва урганида оғритар эди», деган»[4].

Фурқон сурасидаги «тавозеъ ила» деб таржима қилинган сўз оятда «ҳавнан» деб келган. Ҳавнан сўзи мулойим, енгил ва осон маъноларини англатади. Яъни у хулқи мулойим, қўпол ёки дағал бўлмаган киши бўлиб, одамлар у билан муомила қилганда енгил ва осон киришиб кетадиган камтарин инсон, дегани. Агар оятни шу жиҳатдан кўрадиган бўлсак, унда кишининг юриш шакли эмас, умумий хулқи баён қилинган бўлади. Имом Аҳмад ривоят қилган қуйидаги ҳадис ҳам оятдаги «ҳавн» сўзи «тавозе» эмас, мулойимлик маъносида келганини қўллаб қувватлайди:

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам «Юмшоқ, мулойим ва осон (муомила қиладиган) ҳамда одамларга яқин бўлган ҳар бир кишининг дўзахга (кириши) ҳаром қилинди», дедилар».

Хулоса қилиб айтганда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг юришлари кибрдан йироқ бўлган, қатъият ва виқорни ўзида мужассам этган кишининг юриши эди.

[1] Иброҳим ибн Муҳаммад Бажурий. Ал-Мавоҳиб ал-ладунийя. Байрут: Дорул минҳаж, 2001. – Б: 22.

[2] Фурқон сураси, 63 оят.

[3] Анвршоҳ Кашмирий. Арфуш шазий. Байрут: Дору иҳё турос арабий, 2004. – Б: 258.

[4] Абдулҳамид ибн Муҳаммад ибн Бодис. Тафсиру ибн Бодис. Байрут: Дорул кутуб илмия, 2003. – Б: 195.

2 - حَدَّثَنَا حُمَيْدُ بْنُ مَسْعَدَةَ الْبَصْرِيُّ قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَهَّابِ الثَّقَفِيُّ، عَنْ حُمَيْدٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَبْعَةً، لَيْسَ بِالطَّوِيلِ وَلاَ بِالْقَصِيرِ، حَسَنَ الْجِسْمِ، وَكَانَ شَعْرُهُ لَيْسَ بِجَعْدٍ وَلاَ سَبْطٍ أَسْمَرَ اللَّوْنِ، إِذَا مَشَى يَتَكَفَّأُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли, икки елкаларининг ораси кенг бўлиб, сочлари кўп ва икки қулоқларининг юмшоғигача тушиб турар эди. У зотнинг қизил ҳуллалари бор эди. У зотдан чиройлисини асло кўрмаганман».

Шарҳ: Икки елканинг ораси кенг бўлиши улуғлик аломати. У зотнинг сочлари кўп бўлиб, қулоқларининг юмшоғигача тушиб турган. Гоҳида эса Анас розияллоҳу анҳу айтганларидек елкаларигача тушиб турган. Бундан шу маълум бўладики, у зот сочларини вақти-вақти билан қисқартириб турганлар. Қисқартиш ораси яқин бўлганда, муборак сочлари қулоқларининг юмшоғигача тушиб турган, қисқартириш ораси чўзилиб кетганда эса муборак сочлари елкаларигача тушиб турган. Демак, бир киши суннат ниятида сочини ўстириши гарчи урфда кенг тарқалмаган одат бўлсада, шариатга зидмас экан. Лекин, мустаҳаб саналган соч ўстиришни деб, шариатда ҳаром саналган дилозорлик каби қабиҳ амални қилаётган бўлса, олимлар: «Унда урфига амал қилиб, соч ўстирмагани афзал», дейишган.

Ҳабибимиз сочларини тўлалигича олдиришларига келсак, Имом Нававий бу ҳақида шундай деганлар: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат йилларида фақатгина уч марта сочларини қирдирганлар. Улар: Ҳудайбия йилида, умра қазоси йилида ва ҳажжатул вадоъда».

Шариатимизда тўрт ҳолда сочни таги билан олиш кўрсатмаси бор. Улар қуйидагилар: туғулган чақалоқнинг сочини олиш, ҳаж қилганда сочни олиш, умра қилганда сочни олиш ва кофир одам мусулмон бўлганида[1] сочини олдириши. Инсон бу турдаги соч олдиришга ажр ва савобга эга бўлади. Шунингдек, оддий соч олдириш, яъни: бошидаги бир азият сабабли ёки енгил бўлиш мақсадида сочини олдиришдан шариатимиз асло қайтармайди. Аммо, юқорида саналган тўрт ўриндан бошқа пайтда, соч олдириш инсонни Аллоҳга яқинлаштиради, деган эътиқод билан сочини тагидан олдириши динимиз кўрсатмасига зиддир. Аслида хаворижлар[2] сочни тагидан қириб олиб юриш солиҳлик белгиси ва Аллоҳга бандани яқинлаштирадиган амал, деган эътиқодда сочини қириб юрган. Шунинг учун Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам хаворижларнинг сифатларини санаб туриб: «Уларнинг белгилари соч қирдириш [ёки тақирбошлик», деганлар[3].

Ҳадисда айтилган ҳулла – ридо ва изордан яъни устки ва пастки либосдан иборат кийимдир.

Қизил либос кийиш масаласига келсак, мазҳабимиз олимлари ушбу ҳадисни далил қилиб, «Қизил либос кийишда монелик йўқ», дейишган. Баъзи олимлар эса қизил кийим кийишдан қайтарилган ҳадисни далил қилиб, «Одамларни ўзига жалб қиладиган даражада қипқизил кийимни кийиш жоиз эмас. Чунки бундай турдаги қизил кийимлар фосиқларнинг кийими ва шиори ҳисобланади», дейишган. Мазҳабимиз муҳаққиқи ҳисобланган Бадриддин Айний раҳматуллоҳи алайҳ «Умдатул қори» китобида қизил кийим кийиш борасида шундай деган: «Мазҳабимизни билмайдиган баъзи кишилар «Бу ҳадис қизил кийим кийшнинг жоизлигига ишора қилади. Бу борада хилоф ҳанафийлар билан бўлган. Яъни улар қизил кийим кийишни жоиз эмас, дейишган», деган. Агар бу ҳанафий мазҳабини яхши билганида, бундай демаган бўларди. Қизил кийиш ва қизил кийимда намоз ўқиш жоиздир. Уламоларимиз қипқизил кийим кийишни макруҳ дейишган. Барча турдаги қизил кийимни эмас».

Ҳадисни сўзма сўз таржима қилганда: «У зотдан чиройлисини асло кўрмаганман» жумласидан аслида «У зотдан кўра чиройлироқ бирор нарсани кўрмаганман», деган сўз келиб чиқади. Бунинг маъноси: «Чиройлиликда одамзотдан ҳам, қуёшу ойга ўхшаган жисмлар орасидан ҳам у зотдан чиройлироғини учратмадим, кўрмадим», дегани. Шунинг учун нарса маъносини ифодаловчи «шайъ» сўзи ишлатилган.

[1] Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда бир киши исломни қабул қилгач, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам унга: «Куфр сочини олиб ташлаб, хатна қилдир», деганлар.

[2] «Хавориж» – қарши чиққанлар, тўғри йўлдан, диндан чиққанлар деган маънони билдиради. Бу атама саҳобаи киромлар даврида бош кўтарган, мусулмонлар оммасидан ажраб, Али розияллоҳу анҳуга қарши чиққан тоифага нисбатан ишлатилади. Улар бир қатор масалаларда мусулмонларга хилоф йўл тутишган, динда ғулув кетиш, мўътадилликдан оғиш билан ажралиб туришган. Мусулмонларнинг кўпчилигини кофир деб, уларнинг жони ва молини ҳалол санашган ва кўплаб бошқа бузғунчиликлар ҳам содир этишган. Али розияллоҳу анҳу бошчилигида бир қанча саҳобалар улар билан баҳс олиб бориб, кўпларини нотўғри фикрларидан қайтарган. Аммо айримлари ўз қарашида қатъий туриб олган. Натижада улар билан Али розияллоҳу анҳу ўртасида жанг бўлиб, унда хаворижлар мағлуб бўлган.

[3] Муҳаммад ибн Исмоил. Олтин силсила. Саҳиҳул Бухорий. – Тошкент: Ҳилол нашр, 2018. – Б: 5293

3 - حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ قَالَ: حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ قَالَ: سَمِعْتُ الْبَرَاءَ بْنَ عَازِبٍ يَقُولُ: كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجُلاً مَرْبُوعًا بَعِيدَ مَا بَيْنَ الْمَنْكِبَيْنِ، عَظِيمَ الْجُمَّةِ إِلَى شَحْمَةِ أُذُنَيْهِ الْيُسْرَى، عَلَيْهِ حُلَّةٌ حَمْرَاءُ، مَا رَأَيْتُ شَيْئًا قَطُّ أَحْسَنَ مِنْهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қизил либос кийганда сочлари узун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра чиройлироқ кишини кўрмадим. У зотнинг сочлари елкаларига тушиб турар, икки елкаларининг ораси кенг эди. У зот бўйи паст ҳам, узун бўйли ҳам эмасдилар».

Шарҳ: Бу ҳадисда юқорида ўтилган сифатлар такрор келган. Фақат олдинги ҳадислардан фарқли ўлароқ бунда сочлари қулоқларининг юмшоғигача эмас, елкаларигача тушиб тургани таъкидланмоқда. Шуни билиш керакки, пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг бир сифатларини икки ровий томонидан икки хил васфланиши, ровийнинг пайғамбаримизни кўрган вақтига боғлиқ. Масалан бир ровий у зотни сочлари елкаларигача тушиб турганда кўрган ва кўрган нарсасини ривоят қилган. Яна бошқа бир ровий у зотнинг сочлари қулоқларининг юмшоғигача тушиб тарганда кўрган ва кўрганини ривоят қилиб қолдирган. Бу ерда ҳеч қандай бир-бирига қарама қарши сифатлар йўқ.

динда ғулув кетиш, мўътадилликдан оғиш билан ажралиб туришган. Мусулмонларнинг кўпчилигини кофир деб, уларнинг жони ва молини ҳалол санашган ва кўплаб бошқа бузғунчиликлар ҳам содир этишган. Али розияллоҳу анҳу бошчилигида бир қанча саҳобалар улар билан баҳс олиб бориб, кўпларини нотўғри фикрларидан қайтарган. Аммо айримлари ўз қарашида қатъий туриб олган. Натижада улар билан Али розияллоҳу анҳу ўртасида жанг бўлиб, унда хаворижлар мағлуб бўлган.

[1] Муҳаммад ибн Исмоил. Олтин силсила. Саҳиҳул Бухорий. – Тошкент: Ҳилол нашр, 2018. – Б: 5293

4 - حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلاَنَ قَالَ: حَدَّثَنَا وَكِيعٌ قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ قَالَ: مَا رَأَيْتُ مِنْ ذِي لِمَّةٍ فِي حُلَّةٍ حَمْرَاءَ أَحْسَنَ مِنْ رَسُولِ اللَّهِ، لَهُ شَعْرٌ يَضْرِبُ مَنْكِبَيْهِ، بَعِيدُ مَا بَيْنَ الْمَنْكِبَيْنِ، لَمْ يَكُنْ بِالْقَصِيرِ وَلاَ بِالطَّوِيلِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам новча бўйли ҳам, пакана ҳам эмасдилар. Кафт ва оёқлари кенг, бошлари катта, бош суюклари йирик, баданларидаги туклари кўкрак қафасидан киндикларигача узун чизиқ бўлиб ўсган. Юрганда гўё қияликдан тушаётгандек қоматларини тик қилиб юрар эдилар. У кишига ўхшаганини у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин ҳам кейин ҳам кўрмаганман».

Шарҳ: Ҳадисда айтилган у зотнинг кафт ва оёқлари кенглигидан оёқ-қўлларининг бармоқлари ҳамда товонлари йириклиги назардан тутилган. Ибн Баттол раҳматуллоҳи алайҳ Ҳабибимизнинг муборак қўлларини васфлаб шундай деган: «У зотнинг кафтлари сергўшт бўлган. Лекин катта бўлишига қарамай жуда юмшоқ бўлган». Анас розияллоҳу анҳу ҳам: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кафтларидан юмшоқроқ нимшойини ҳам, ипакни ҳам, бошқа бирор нарсани ҳам ушламаганман», дегани у зотнинг қўллари ниҳоятда мулойимлигини билдиради.

Ҳадисдаги «шасну» сўзини кафт ва оёқлари кенг деб таржима қилинди. Ушбу сўзни яна «дағал» деган маъноси ҳам бор. Шунинг учун олимлар ушбу ва Анас розияллоҳу анҳунинг ривоят қилган ҳадисларини жамлаб: «У зот соллоллоҳу алайҳи васаллам жангда қатнашганларида, уй юмушларида аҳли оилаларига ёрдам берганларида қўллари дағаллашиб кетар, уйдан йироқда сафарда юрганларида қўллари Анас розияллоҳу анҳу айтганларидек юмшоқ бўларди», дейишган.

Бошларининг катталигига келсак, бош катталиги мия фаолияти жуда кучлилигини билдиради. Бош суякнинг кенглиги эса, ички қувватнинг мукаммалигини билдиради.

Юрганда қоматларини тик қилиб юришлари ҳақида юқоридаги ҳадисларда тўхталиб ўтилди. Ҳадисда «гўё қияликдан тушаётгандек» ибораси қоматларини тик тутиб юришларидаги ҳолатларини янада равшанроқ тушунтириш учун ровий томонидан зикр қилинган. Аслида Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг барча сифатлари ва хилқатларини мукаммал тушунтириш учун саҳобалар мана шундай ўхшатмаларни келтириб, имкон қадар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг хилқатларини батафсил тушунтиришга ҳаракат қилишган.

«Қоматларини тик тутиб юрардилар» иборасининг шарҳида Мулло Али Қорий раҳматуллоҳи алайҳ «Бу ибора у зотнинг юришда катта қадам ташлаганларини билдиради. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам мутакаббирлардек майда қадам ташламаганлар», деган.

5 - حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ قَالَ: حَدَّثَنَا الْمَسْعُودِيُّ، عَنْ عُثْمَانَ بْنِ مُسْلِمِ بْنِ هُرْمُزَ، عَنْ نَافِعِ بْنِ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ، عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ قَالَ: لَمْ يَكُنِ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِالطَّوِيلِ وَلاَ بِالْقَصِيرِ، شَثْنُ الْكَفَّيْنِ وَالْقَدَمَيْنِ، ضَخْمُ الرَّأْسِ، ضَخْمُ الْكَرَادِيسِ، طَوِيلُ الْمَسْرُبَةِ، إِذَا مَشَى تَكَفَّأَ تَكَفُّؤًا كَأَنَّمَا يَنْحَطُّ مِنْ صَبَبٍ، لَمْ أَرَ قَبْلَهُ وَلاَ بَعْدَهُ مِثْلَهُ، صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Масъудий розияллоҳу анҳудан юқоридаги ҳадиснинг маъносига ўхшаш ҳадис мана шу санад билан ривоят қилинган.

Шарҳ: Бу ҳадис билан юқоридаги ҳадиснинг санадидаги ровийлар бир хил, фақат юқоридаги ҳадисда Али розияллоҳу анҳудан, бу ҳадисда Масъудийдан ривоят қилинган. иккала ҳадиснинг маъноси бир хил. Яна бир муҳим масала шуки, муҳаддис бир бобга тегишли икки ҳадисни кетма-кет ривоят қилса, ўша ҳадисларнинг ровийлар турлича-ю, ҳадис матни бир хил бўлса, иккинчи ҳадисни фақат ровийлар силсиласини ривоят қилиб, матнга келганда «юқоридагига ўхшаш», «юқоридагидек» дейиш муҳаддисларнинг одат ҳисобланади. Ўқувчида «Агар икки ҳадиснинг матни бир хил бўлса, иккитасини зикр қилмасдан биттаси билан кифояланса бўлмайдими? Маъноси бир хил-ку», деган ўринли савол туғулиши мумкин. Бунинг жавоби қуйидагича: ҳадис илмида бир мазмунли ҳадис бир неча йўллар билан бошқа бошқа ровийлар томонидан ривоят қилинса, у ҳадиснинг саҳиҳлиги кучаяди ва ҳадис ҳукм олишга яроқли ишончли манбага айланади. Шунинг учун барча муҳаддислар бир маъноли бир нача ҳадисларни топса, эринмай уларнинг барчасини санаб ўтади.

6 - حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ قَالَ: حَدَّثَنَا أَبِي، عَنِ الْمَسْعُودِيِّ، بِهَذَا الإِسْنَادِ نَحْوَهُ بِمَعْنَاهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Али розияллоҳу анҳунинг авлодларидан Иброҳим ибн Муҳаммад ривоят қилади:

«Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни васфласа шундай дер эди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзга ташланадиган даражада узун ҳам, пакана бўйли ҳам эмасдилар. Қавмнинг ўрта бўйлиси эдилар. Сочлари жингалак ҳам силлиқ ҳам эмасди. Силлиқ билан жингалакнинг ўртаси эди. Бадандаги этлари тўлишмаган эди. Юзлари дум-думалоқ эмас, озгина думалоқ эди. Ранглари буғдойрангга тортадиган оқ, кўзларининг қорачиғи қоп-қора, киприклари узун, бўғим суюклари катта, елкалари кенг, баданларида деярли тук йўқ эди, фақат кўксиларидан киндикларигача узун чизиқ кўринишида туклари бор эди. Қўл-оёқлари йирик, юрсалар қияликдан тушиб келаётгандек шахдам қадам босар эдилар. Қайрилиб қарамоқчи бўлсалар, бутун жисм­лари билан бурилар эдилар. Икки кураклари орасида пайғамбарлик муҳри бор эди. У зот пайғамбарларнинг тугатувчисидирлар. Одамларнинг энг қўли очиғи, энг кўнгли очиғи эдилар. Одамларнинг энг ростгўйи, энг мулойими, энг одамохуни эдилар. (Илк бор) кўрган одам беихтиёр у зотдан ҳайиқар эди. У зотга аралашиб, танишган одам у зотни яхши кўриб қоларди. У зотни васф қилувчи, «У зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у кишига ўхшашини кўрмадим», дер эди».

Абу Исо деди: «Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Ҳусайндан эшитдим». У деди: «Асмаийнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини баён қилаётганда қуйидаги сўзларни айтаётганини эшитдим:

Ҳадисда келган «Муммағит» сўзи «узунасига кетган» маъносини англатади. Бир аъробийнинг: «Фалончи ўқ-найза борасида жўзилди, яъни ўқини жўзди», деётганини эшитдим.

«Мутараддид» сўзи «Паканаликгидан бир бирини ичига кириб кетган» маъносини англатади.

«Қатот» сўзи эса «ўта жингалак» маъносини англатади.

«Рожилу» сўзи «сочида қайрилганлик» маъносини англатади. Яъни озгина жингалаклик, дегани.

«Мутоҳҳам» сўзи «тўлишган» маъносини англатади. Яъни семиз, гўшти кўп, дегани

«Мукалсам» сўзи «ёноғи кенг, думалоқ юз» маъносини англатади.

«Мушраб» сўзи «қизғиш ранг аралашган оқ» маъносини англатади.

«Адъаж» сўзи «ўта қора кўз» маъносини англатади.

«Аҳдаб» сўзи «киприги узун» маъносини англатади.

«Катаду» сўзи «икки кифтнинг бирлашадиган қисми яъни элкаси» деган маънони англатади.

«Масрубату» сўзи «Ингичка тук. Яъни ингичка новдадек кўксидан киндиккача бир чизиқда ўсган ингичка тук» маъносини англатади.

«Шасн» сўзи «Қўл ва оёқнинг бармоқлари йўғон» деган маънони англатади.

«Тақаллуъ» сўзи «Шахтам қадам босиш» маъносини англатади.

«Собаб» сўзи «тик қия» маъносини англатади. Қияликдан тушганда «Инҳадарна фи собубин(ёки собабин)», деганимиздек.

«Жалилул мушаш» деганда елкаларнинг бошлари назарда тутилган.

«Ишрату» сўзи «шерик» маъносини англатади. «Ашир» дегани соҳиб, дўст маъносини англатади.

«Бадиҳату» сўзи «тўсатдан», деган маънони англатади. Арабларда «Бадаҳту биамрин», деса, «Бир ишга тўсатдан йўлиқдим», деган маънони назарда тутади.

 

Шарҳ: Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг яна бошқа бир неча сифатлари ровий томонидан санаб ўтилмоқда. Келинг ўша сифатлар билан бирма-бир танишиб чиқамиз.

«Бадандаги этлари тўлишмаган эди» Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам семиз ҳам, ўта озғин ҳам эмасдилар. Мўътадил эдилар. У зот соллоллоҳу алайҳи васаллам дангасалик ва кўп овқат ейиш натижасида келиб чиқадиган семизликни қоралаганлар. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз – менинг замонимдаги (мўмин)лардир. Сўнг улардан кейин келганлар. Сўнг улардан кейин келганлар. Сўнг улардан кейин келганлар», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз замондошларидан кейин икки марта айтдиларми ёки уч марта айтдиларми, билмайман, «Сўнг улардан кейин гувоҳлиги сўралмасдан гувоҳлик берадиган, хиёнат қилиб, омонатсиз бўладиган, назр қилиб, вафо қилмайдиган ва ораларида семизлик зоҳир бўладиган қавм келади», дедилар».

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида шундай деган: «Семизлик борасида, ким еб-ичишга ҳаддан ташқари ружу қўйиб, одатдаги ейишдан кўп овқатланса ва шунинг натижасида семирса, ана ўша ушбу ҳадисда қораланган тоифага киради. Лекин кимнинг хилқатида семизлик бўлса, у мазаммат қилинган тоифага кирмайди».

Хулоса қилиб айтганда, қарилик ёки ўз хилқатидаги семизлик айб ҳисобланмайди. Лекин айшу ишратга берилиб, еб-ичиш борасида ҳаддан ошса ва бунинг натижасида семирса, мана шу иши шариатимизда қораланади.

«Юзлари дум-думалоқ эмас, озгина думалоқ эди». Арабларда юзи ўта думолоқ одам хуш кўрилмаган. Одатда ундай кишилар маҳзун юзли ҳисобланган. Юзида озгина думалоқлик бор кишилар эса очиқ чеҳрали, маҳбуб кишилар бўлган.

«Кўзларининг қорачиғи қоп-қора», кўз қорачиғи қоп-қора бўлган инсонлар дунёдаги энг кўзи чиройли шахслар ҳисобланди. Аллоҳ Ўзининг ҳабибини барча соҳа борасида мукаммал яратган.

«Киприклари узун» киприкларнинг узун бўлиши хоҳ у эркак кишида бўлсин, хоҳ аёл кишида ҳамиша кўрк ва зийнат ҳисобланган.

«Бўғим суюклари катта, елкалари кенг» бу сифатлар ҳам моддий ҳам маънавий юкларни ўз зиммасига масъулият билан олишга қодирликни билдиради.

«Қайрилиб қарамоқчи бўлсалар, бутун жисм­лари билан бурилар эдилар» бундай қилиш камтаринлик белгиси бўлиб, қарамоқчи бўлган шахсга нисбатан беэътибор эмасликлари, у қадр-қиммат эга инсонлигини билдирганлар. Шунингдек, унга тўлалигича юзланишлари билан унинг қалбига хурсанчилик киритганлар. Чунки инсон пайғамбардек улуғ зотнинг илтифотини кўргач, қалби қувончга тўлади. Бу туйғуни Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам яхши билганлари учун уларга мана шундай юзланганлар. Лекин шу ўринда Аллома Далжий раҳматуллоҳи алайҳнинг эслатмаларини айтиш лозим. Далжий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: «Бу қайрилишни ортга қарагандаги қайрилиш деб тушуниш керак. У зот соллоллоҳу алайҳи васаллам ўнг ва сўлга қараганда муборак бўйинларини ўша томонга буриш билан кифояланганлар».

«Икки кураклари орасида пайғамбарлик муҳри бор эди» бу каптарнинг тухуми ҳажмича бўлган елкалари ўртасидаги бир парча гўшт бўлган. Таврот ва Инжилда охирзамон пайғамбарнинг аломати баён қилинганда, айнан мана шу аломат ҳам айтилган. Шунинг учун аҳли китобларнинг баъзилари у зотдаги мана шу муҳрни кўргач мусулмон бўлган.

«У зот пайғамбарларнинг тугатувчисидирлар» ҳар бир мусулмон «Пайғабаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин бирорта пайғамбар келмайди. Ким у зотдан кейин пайғамбарликни даъво қилса, у каззоб ва ёлғончи», деб эътиқ қилиши лозим. Аллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом билан пайғабарликни якунлади. Дунё тугаб қиёмат бўлгунга қадар бирорта пайғамбар келмайди.

«Одамларнинг энг қўли очиғи» Одамзот Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдек сахий инсонни кўрмаган. У зотнинг саховатларига душманлари яъни кофирларнинг ўзи ҳам тан берган ва эътироф қилган. Кўплаб мушриклар у зотнинг саховатлари сабабли мусулмон бўлган. Ҳатто баъзилари: «Мен камбағал бўлиб қолишдан қўрқмай саховат қиладиган зотни кўрдим», деган.  

«Энг кўнгли очиғи эдилар» Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам кўнгли очиқ зот эдилар. У зот бировлар ҳақида ҳамиша яхши гумонда бўлганлар. Ҳатто кўнгли очиқликка салбий таъсир қилувчи иллатлардан йироқ бўлиш учун: «Саҳобаларим ҳақида менга ҳеч ким (ёмон) гап айтмасин. Зеро, мен сизларнинг олдингизга чиқганда қалбим салим ҳолда бўлишини хоҳлайман», деганлар[1].

«Одамларнинг энг ростгўйи» у отнинг гапиришлари, юришлари, ўтиришлари, нафас олишлари барча ҳаракат ва саканолари ростлик устига қурилган эди. умр бўйи бир марта бўлса ҳам ёлғон гапирмаган. У зотнинг ростгўйликларини мушриклар ҳам эътироф қилган эди.

Макка фатҳ қилингач, мусулмонларни ўлдирган ва уларга тинимсиз азият берган бир мушрик Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга байъат қилмоқчи  бўлди. У зот уч марта унинг байъатини рад қилгандай бўлиб унга қарадилар ва тўртинчисида унга байъат қилишга имокон бердилар. Байъат қилиб бўлгач, саҳобаларига юзланиб: «Баъйат қилишидан қўлимни тийганимни кўриб, ўрнидан туриб уни ўлдирадиган ақилли киши орангизда йўқ эдими?», дедилар. Шунда саҳобалар: «Сиз бизга кўзингиз билан ишора қилишингизни кутган эдик», дейишди. У зот: «Пайғамбарда хиёнаткор кўз бўлмайди», дедилар. Ҳа у зот ҳатто ишора қилиш орқали ҳам ёлғон ишлатмаганлар.

«Одамларнинг Энг мулойими» у зотчалик ҳалим ва мулойим инсон бўлмаган. Бу ҳалимлик қўрқоқ одамнинг ҳалимлиги эмасди. Аксинча, қодир ва кучли бўла туриб ҳалимлик қилардилар. У кишига қанча қўполлик қилинса, у зот шунча ҳалим бўлаверардилар. Ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтарардилар. Ҳалимликларини кўриб Исломни қабул қилганлар сон-саноқсиз.

«Одамларнинг энг одамохуни эдилар» Одамгарчиликни биладиган, одамнинг иззат-ҳурматини бажо келтирадиган, ўзи муҳтож бўлсада ўзгаларни устун қўядиган олижаноб инсон эдилар.

«(Илк бор) кўрган одам беихтиёр у зотдан ҳайиқар эди. У зотга аралашиб, танишган одам у зотни яхши кўриб қоларди» Биринчи марта кўрган одамнинг ҳайиқиши табиий. Чунки у зотда Аллоҳ томонидан ато қилинган ҳайбат бор эди, лекин у зот билан маълум муддат бирга бўлган одам, мулойимликлари, ҳалимликлари, меҳрибонликлари ва гўзал хулқларига гувоҳ бўлгач, у зотни яхши кўриб қоларди.

[1] Абу Довуд ривояти.

7 - حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ عَبْدَةَ الضَّبِّيُّ الْبَصْرِيُّ، وَعَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، وَأَبُو جَعْفَرٍ مُحَمَّدُ بْنُ الْحُسَيْنِ وَهُوَ ابْنُ أَبِي حَلِيمَةَ، وَالْمَعْنَى وَاحِدٌ، قَالُوا: حَدَّثَنَا عِيسَى بْنُ يُونُسَ، عَنْ عُمَرَ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ مَوْلَى غُفْرَةَ قَالَ: حَدَّثَنِي إِبْرَاهِيمُ بْنُ مُحَمَّدٍ مِنْ وَلَدِ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ قَالَ: كَانَ عَلِيٌّ إِذَا وَصَفَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللَّهِ بِالطَّوِيلِ الْمُمَّغِطِ، وَلاَ بِالْقَصِيرِ الْمُتَرَدِّدِ، وَكَانَ رَبْعَةً مِنَ الْقَوْمِ، لَمْ يَكُنْ بِالْجَعْدِ الْقَطَطِ، وَلاَ بِالسَّبْطِ، كَانَ جَعْدًا رَجِلاً، وَلَمْ يَكُنْ بِالْمُطَهَّمِ وَلاَ بِالْمُكَلْثَمِ، وَكَانَ فِي وَجْهِهِ تَدْوِيرٌ أَبْيَضُ مُشْرَبٌ، أَدْعَجُ الْعَيْنَيْنِ، أَهْدَبُ الأَشْفَارِ، جَلِيلُ الْمُشَاشِ وَالْكَتَدِ، أَجْرَدُ ذُو مَسْرُبَةٍ، شَثْنُ الْكَفَّيْنِ وَالْقَدَمَيْنِ، إِذَا مَشَى تَقَلَّعَ كَأَنَّمَا يَنْحَطُّ فِي صَبَبٍ، وَإِذَا الْتَفَتَ الْتَفَتَ مَعًا، بَيْنَ كَتِفَيْهِ خَاتَمُ النُّبُوَّةِ، وَهُوَ خَاتَمُ النَّبِيِّينَ، أَجْوَدُ النَّاسِ صَدْرًا، وَأَصْدَقُ النَّاسِ لَهْجَةً، وَأَلْيَنُهُمْ عَرِيكَةً، وَأَكْرَمُهُمْ عِشْرَةً، مَنْ رَآهُ بَدِيهَةً هَابَهُ، وَمَنْ خَالَطَهُ مَعْرِفَةً أَحَبَّهُ، يَقُولُ نَاعِتُهُ: لَمْ أَرَ قَبْلَهُ وَلاَ بَعْدَهُ مِثْلَهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ.

    قَالَ أَبُو عِيسَى: سَمِعْتُ أَبَا جَعْفَرٍ مُحَمَّدَ بْنَ الْحُسَيْنِ يَقُولُ: سَمِعْتُ الأَصْمَعِيَّ يَقُولُ فِي تَفْسِيرِ صِفَةِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمُمَّغِطُ: الذَّاهِبُ طُولاً. وَقَالَ: سَمِعْتُ أَعْرَابِيًّا يَقُولُ فِي كَلاَمِهِ: تَمَغَّطَ فِي نَشَّابَتِهِ أَيْ مَدَّهَا مَدًّا شَدِيدًا. وَالْمُتَرَدِّدُ: الدَّاخِلُ بَعْضُهُ فِي بَعْضٍ قِصَرًا. وَأَمَّا الْقَطَطُ: فَالشَّدِيدُ الْجُعُودَةِ. وَالرَّجُلُ الَّذِي فِي شَعْرِهِ حُجُونَةٌ: أَيْ تَثَنٍّ قَلِيلٌ. وَأَمَّا الْمُطَهَّمُ فَالْبَادِنُ الْكَثِيرُ اللَّحْمِ. وَالْمُكَلْثَمُ: الْمُدَوَّرُ الْوَجْهِ. وَالْمُشَرَبُ: الَّذِي فِي بَيَاضِهِ حُمْرَةٌ. وَالأَدْعَجُ: الشَّدِيدُ سَوَادِ الْعَيْنِ. وَالأَهْدَبُ: الطَّوِيلُ الأَشْفَارِ. وَالْكَتَدُ: مُجْتَمِعُ الْكَتِفَيْنِ وَهُوَ الْكَاهِلُ. وَالْمَسْرُبَةُ: هُوَ الشَّعْرُ الدَّقِيقُ الَّذِي كَأَنَّهُ قَضِيبٌ مِنَ الصَّدْرِ إِلَى السُّرَّةِ. وَالشَّثْنُ: الْغَلِيظُ الأَصَابِعِ مِنَ الْكَفَّيْنِ وَالْقَدَمَيْنِ. وَالتَّقَلُّعُ: أَنْ يَمْشِيَ بِقُوَّةٍ. وَالصَّبَبُ الْحُدُورُ، نَقُولُ: انْحَدَرْنَا فِي صَبُوبٍ وَصَبَبٍ. وَقَوْلُهُ: جَلِيلُ الْمُشَاشِ يُرِيدُ رُءُوسَ الْمَنَاكِبِ. وَالْعِشْرَةُ: الصُّحْبَةُ، وَالْعَشِيرُ: الصَّاحِبُ. وَالْبَدِيهَةُ: الْمُفَاجَأَةُ، يُقَالُ: بَدَهْتُهُ بِأَمْرٍ أَيْ فَجَأْتُهُ.

    Улашиш
    |
    |
    Нусха олиш

    Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

    «Тоғам Ҳинд ибн Абу Ҳола (одамни) васфлашда ўта моҳир эди. Тоғам менга у зотнинг сифатларидан бирортасини айтиб берсалару, мен ўша сифатни билиб олсам деган эдим. Тоғамдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини васфлаб беришларини сўрадим. У киши деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюк, (одамлар томонидан) улуғланган зот эдилар. Тўлин ой нур таратгандақа юзлари порлаб турарди. Ўрта бўйлидан сал узунроқ, баланд бўйлидан пастроқ эдилар. Бошлари катта, сочлари (силлиқга тортадиган) жингалак эди. Кокилилари фарқ очиладиган даражада силлиқлашса, фарқ очар, бўлмаса шундай қолдирар эдилар. Сочларини фарқ қилмасдан шунчаки қолдирганда қулоқларининг юмшоғидан ўтиб кетарди. Ранглари нур сочувчи, чарақлаб турувчи оқ, пешоналари кенг, қошлари ойсимон узунчоқ. Қошлари мукаммал бўлиб, бир-бирига уланмаган ҳолда бир-бирига яқин эди, икки қошларининг ўртасидан томир ўтган бўлиб, ғазаблари чиққанда ўша томир шишарди. Бурунлари узунчоқ бўлиб, унинг нури бор эди. Нурга беътибор қараган одам у зотни дўнг бурун деб ўйлар эди. Серсоқол эдилар. Яноқлари бўртиб чиқмаган эди. Оғизлари катта, олд тишлари ораси очиқ, кўксиларидан киндиккача бир чизиқда ўсган ингичка туклари бор эди. Бўйинлари чизиб қўйилган суратдек соф кумушга ўхшаган мусаффо эди. У зотнинг барча аъзолари мўътадил эди. Этли ва тетик эдилар. Қоринлари чиқмаган, кўксилари билан баробар эди. Кўксилари кенг ва икки елкалари ораси катта эди. Бўғинлари йирик, баданлари айблардан холи мунаввар эди. Кўксиларидан киндикларигача худди чизиқ тортилгандек тук бор эди. Қорин ва кўкраклари тукдан холи эди. Икки зироълари, елкалари ва кўкракларининг тепа қисмида тук бор эди. Билаклари узун, кафтлари кенг, оёқ ва қўл панжалари йўғон, аъзоларининг барча томони мўътадил эди. [Ёки: «Аъзоларининг барча томони бироз кўтарилган эди», деди]. У зотнинг товонлари ясси ҳам эмас, бўртиб ҳам чиқмаган мўътадил эди. Оёқлари силлиқ ва текис эди. Сув қуйганда, ҳамма сув оёқларидан оқиб тушарди. Юрганда ердан тортиб олгандай оёқларини ердан кўтарар ва қоматларини тик қилиб юрар ва шошилмасдан оҳиста юрар эдилар. Катта катта қадам ташлар эдилар. Юрганда гўё қияликдан тушаётгандек қадам босардилар. Қайрилиб қараганда бутун жисм­лари билан бурилар эдилар. Юрганда кўзлари ерга қадалган эди. Осмонга қарашлари билан ерга қарашлари солиштирганда, ерга қарашлари кўпроқ эди. Нарсаларга назар ташлашларининг аксари мулоҳазали назар эди. Юрганда саҳобаларини олдинга ўтказиб ўзлари уларнинг орқасидан юрар ва йўлиқган одамга биринчи бўлиб салом берар эдилар».

    Шарҳ: Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ҳадисларда санаб ўтилмаган бир неча васфлари айтилмоқда. Келинг улар биланг ҳам танишиб чиқамиз:

    «Пешоналари кенг» пешона кенглиги барча миллатларда мақталган. Баъзи миллатларда пешонанинг ясси бўлиши гўзаллик рамзи ҳисобланган. Шунинг учун уларда чақалоқ туғилгач, унинг пешонаси ясси бўлиши учун бошига тахта бойлаб қўйишган.

    қошлари ойсимон узунчоқ

    Қошлари мукаммал бўлиб, бир-бирига уланмаган ҳолда бир-бирига яқин эди

    икки қошларининг ўртасидан томир ўтган бўлиб, ғазаблари чиққанда ўша томир шишарди

    Бурунлари узунчоқ бўлиб, унинг нури бор эди

    Серсоқол эдилар.

    Яноқлари бўртиб чиқмаган эди.

    Оғизлари катта, олд тишлари ораси очиқ

    Бўйинлари чизиб қўйилган суратдек соф кумушга ўхшаган мусаффо эди.

    Қоринлари чиқмаган, кўксилари билан баробар эди.

    товонлари ясси ҳам эмас, бўртиб ҳам чиқмаган мўътадил эди.

    Юрганда кўзлари ерга қадалган эди. Осмонга қарашлари билан ерга қарашлари солиштирганда, ерга қарашлари кўпроқ эди

    Нарсаларга назар ташлашларининг аксари мулоҳазали назар эди.

    Юрганда саҳобаларини олдинга ўтказиб ўзлари уларнинг орқасидан юрар

    Йўлиқган одамга биринчи бўлиб салом берар эдилар

    8- حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا جُمَيْعُ بْنُ عُمَرَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الْعِجْلِيُّ، إِمْلاءً عَلَيْنَا مِنْ كِتَابِهِ، قَالَ: أَخْبَرَنِي رَجُلٌ مِنْ بَنِي تَمِيمٍ، مِنْ وَلَدِ أَبِي هَالَةَ زَوْجِ خَدِيجَةَ، يُكَنَى أَبَا عَبْدِ اللهِ، عَنِ ابْنٍ لأَبِي هَالَةَ، عَنِ الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ، قَالَ: سَأَلْتُ خَالِي هِنْدَ بْنَ أَبِي هَالَةَ، وَكَانَ وَصَّافًا، عَنْ حِلْيَةِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَأَنَا أَشْتَهِي أَنْ يَصِفَ لِي مِنْهَا شَيْئًا أَتَعَلَّقُ بِهِ، فَقَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَخْمًا مُفَخَّمًا، يَتَلأْلأُ وَجْهُهُ، تَلأْلُؤَ الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ، أَطْوَلُ مِنَ الْمَرْبُوعِ، وَأَقْصَرُ مِنَ الْمُشَذَّبِ، عَظِيمُ الْهَامَةِ، رَجِلُ الشَّعْرِ، إِنِ انْفَرَقَتْ عَقِيقَتُهُ فَرَّقَهَا، وَإِلا فَلا، يُجَاوِزُ شَعَرُهُ شَحْمَةَ أُذُنَيْهِ إِذَا هُوَ وَفَّرَهُ، أَزْهَرُ اللَّوْنِ، وَاسِعُ الْجَبِينِ، أَزَجُّ الْحَوَاجِبِ، سَوَابِغَ فِي غَيْرِ قَرَنٍ، بَيْنَهُمَا عِرْقٌ، يُدِرُّهُ الْغَضَبُ، أَقْنَى الْعِرْنِيْنِ، لَهُ نُورٌ يَعْلُوهُ، يَحْسَبُهُ مَنْ لَمْ يَتَأَمَّلْهُ أَشَمَّ، كَثُّ اللِّحْيَةِ، سَهْلُ الْخدَّيْنِ، ضَلِيعُ الْفَمِ، مُفَلَّجُ الأَسْنَانِ، دَقِيقُ الْمَسْرُبَةِ، كَأَنَّ عُنُقَهُ جِيدُ دُمْيَةٍ، فِي صَفَاءِ الْفِضَّةِ، مُعْتَدِلُ الْخَلْقِ، بَادِنٌ مُتَمَاسِكٌ، سَوَاءُ الْبَطْنِ وَالصَّدْرِ، عَرِيضُ الصَّدْرِ، بَعِيدُ مَا بَيْنَ الْمَنْكِبَيْنِ، ضَخْمُ الْكَرَادِيسِ، أَنْوَرُ الْمُتَجَرَّدِ، مَوْصُولُ مَا بَيْنَ اللَّبَّةِ وَالسُّرَّةِ بِشَعَرٍ يَجْرِي كَالْخَطِّ، عَارِي الثَّدْيَيْنِ وَالْبَطْنِ مِمَّا سِوَى ذَلِكَ، أَشْعَرُ الذِّرَاعَيْنِ، وَالْمَنْكِبَيْنِ، وَأَعَالِي الصَّدْرِ، طَوِيلُ الزَّنْدَيْنِ، رَحْبُ الرَّاحَةِ، شَثْنُ الْكَفَّيْنِ وَالْقَدَمَيْنِ، سَائِلُ الأَطْرَافِ أَوْ قَالَ: شَائِلُ الأَطْرَافِ خُمْصَانُ الأَخْمَصَيْنِ، مَسِيحُ الْقَدَمَيْنِ، يَنْبُو عَنْهُمَا الْمَاءُ، إِذَا زَالَ، زَالَ قَلِعًا، يَخْطُو تَكَفِّيًا، وَيَمْشِي هَوْنًا، ذَرِيعُ الْمِشْيَةِ، إِذَا مَشَى كَأَنَّمَا يَنْحَطُّ مِنْ صَبَبٍ، وَإِذَا الْتَفَتَ الْتَفَتَ جَمِيعًا، خَافِضُ الطَّرْفِ، نَظَرُهُ إِلَى الأَرْضِ، أَطْوَلُ مِنْ نَظَرِهِ إِلَى السَّمَاءِ، جُلُّ نَظَرِهِ الْمُلاحَظَةُ، يَسُوقُ أَصْحَابَهُ، وَيَبْدَأُ مَنْ لَقِيَ بِالسَّلامِ

    Улашиш
    |
    |
    Нусха олиш

    Симак ибн Ҳарб раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

    «Жобир ибн Самуранинг шундай деётганини эшитдим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари кенг, кўзларида қизиллик бор эди. Товонлари эса озғин эди».

    Шуъба деди: Симокга: «Оғизлари кенг», дегани нима?», дедим. У: «Оғизлари катта», деди. Мен: «Кўзларида қизиллик бор эди», дегани нима?», дедим. У: «Кўзларининг бир томони узун», деди. Мен: «Товонлари эса озғин эди» дегани нима?», дедим. У: «Товонларининг гўшти оз эди», деди.

    9- حَدَّثَنَا أَبُو مُوسَى مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ سِمَاكِ بْنِ حَرْبٍ، قَالَ: سَمِعْتُ جَابِرَ بْنَ سَمُرَةَ، يَقُولُ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم ضَلِيعَ الْفَمِ، أَشْكَلَ الْعَيْنِ، مَنْهُوسَ الْعَقِبِ

    قَالَ شُعْبَةُ: قُلْتُ لِسِمَاكٍ: مَا ضَلِيعُ الْفَمِ ؟ قَالَ: عَظِيمُ الْفَمِ

    قُلْتُ: مَا أَشْكَلُ الْعَيْنِ ؟ قَالَ: طَوِيلُ شِقِّ الْعَيْنِ

    قُلْتُ: مَا مَنْهُوسُ الْعَقِبِ ؟ قَالَ: قَلِيلُ لَحْمِ الْعَقِبِ

    Улашиш
    |
    |
    Нусха олиш

    Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

    «Тунни ой жуда яхши ёритган кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У кишнинг эгниларида қизил кийимлари бор эди. У киши ва ойга қарадим. У киши менинг наздимда ойдан ҳам чиройли эдилар».

       10- حَدَّثَنَا هَنَّادُ بْنُ السَّرِيِّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْثَرُ بْنُ الْقَاسِمِ، عَنْ أَشْعَثَ يَعْنِي ابْنَ سَوَّارٍ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ، قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فِي لَيْلَةٍ إِضْحِيَانٍ، وَعَلَيْهِ حُلَّةٌ حَمْرَاءُ، فَجَعَلْتُ أَنْظُرُ إِلَيْهِ وَإِلَى الْقَمَرِ، فَلَهُوَ عِنْدِي أَحْسَنُ مِنَ الْقَمَرِ.

      Улашиш
      |
      |
      Нусха олиш

      Абу Исҳоқ раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

      «Бир киши Бароъ ибн Озибдан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари қиличдай эдими?», деб сўради. Бароъ: «Йўқ. Ойдек эди», деди».

      11- حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ، حَدَّثَنَا حُمَيْدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الرُّؤَاسِيُّ، عَنْ زُهَيْرٍ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، قَالَ: سَأَلَ رَجُلٌ الْبَرَاءَ بْنَ عَازِبٍ: أَكَانَ وَجْهُ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِثْلَ السَّيْفِ ؟ قَالَ: لا، بَلْ مِثْلَ الْقَمَرِ.

      Улашиш
      |
      |
      Нусха олиш

      Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

      «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди кумушдан яралгандек оппоқ ва ва сочлари жингалак эди».

      12- حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ الْمَصَاحِفِيُّ سُلَيْمَانُ بْنُ سَلْمٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا النَّضْرُ بْنُ شُمَيْلٍ، عَنْ صَالِحِ بْنِ أَبِي الأَخْضَرِ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ أَبِي سَلَمَةَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَبْيَضَ كَأَنَّمَا صِيغَ مِنْ فِضَّةٍ، رَجِلَ الشَّعْرِ

      Улашиш
      |
      |
      Нусха олиш

      Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

      «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга пайғамбарлар кўрсатилди. Мусо алайҳиссалом озғин экан. У Шануъа қабиласининг эркакларига ўхшарди. Исо алайҳиссаломни кўрдим. Мен кўрганлардан унга энг кўп ўхшайдигани Урва ибн Масъуддир. Иброҳим алайҳиссаломни кўрдим. Мен кўрганлардан у кишига энг кўп ўхшайдигани соҳибингиздир. [Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини назарда тутаяптилар]. Жаброил алайҳиссаломни кўрдим. Мен кўрганлардан унга энг кўп ўхшайдигани Диҳядир», дедилар».

      13- حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: أَخْبَرَنِي اللَّيْثُ بْنُ سَعْدٍ، عَنْ أَبِي الزُّبَيْرِ، عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: عُرِضَ عَلَيَّ الأَنْبِيَاءُ، فَإِذَا مُوسَى عَلَيْهِ السَّلامُ، ضَرْبٌ مِنَ الرِّجَالِ، كَأَنَّهُ مِنْ رِجَالِ شَنُوءَةَ، وَرَأَيْتُ عِيسَى بْنَ مَرْيَمَ عَلَيْهِ السَّلامُ، فَإِذَا أَقْرَبُ مَنْ رَأَيْتُ بِهِ شَبَهًا عُرْوَةُ بْنُ مَسْعُودٍ، وَرَأَيْتُ إِبْرَاهِيمَ عَلَيْهِ السَّلامُ، فَإِذَا أَقْرَبُ مَنْ رَأَيْتُ بِهِ شَبَهًا صَاحِبُكُمْ، - يَعْنِي: نَفْسَهُ -، وَرَأَيْتُ جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلامُ، فَإِذَا أَقْرَبُ مَنْ رَأَيْتُ بِهِ شَبَهًا دِحْيَةُ

      Улашиш
      |
      |
      Нусха олиш

      Саид Журайрий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

      «Абу Туфайлнинг: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганман. Ер юзида мендан бошқа у кишини кўрган одам қолмади», деётганини эшитди ва унга: «У зотни менга васфлаб бергин», дедим. У: «Пайғамбаримиз оқ, чиройли ва келишган киши эдилар», деди».

      14- حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ، وَمُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، الْمَعْنَى وَاحِدٌ، قَالا: أَخْبَرَنَا يَزِيدُ بْنُ هَارُونَ، عَنْ سَعِيدٍ الْجُرَيْرِيِّ، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا الطُّفَيْلِ، يَقُولُ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَمَا بَقِيَ عَلَى وَجْهِ الأَرْضِ أَحَدٌ رَآهُ غَيْرِي، قُلْتُ: صِفْهُ لِي، قَالَ: كَانَ أَبْيَضَ، مَلِيحًا، مُقَصَّدًا

      Улашиш
      |
      |
      Нусха олиш

      Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

      «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд тишларининг ораси очиқ эди. Гапирганда тишлари орасидан нур чиққандек кўринар эди».

      15- حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ الْمُنْذِرِ الْحِزَامِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ أَبِي ثَابِتٍ الزُّهْرِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنِي إِسْمَاعِيلُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ ابْنُ أَخِي مُوسَى بْنِ عُقْبَةَ، عَنْ مُوسَى بْنِ عُقْبَةَ، عَنْ كُرَيْبٍ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَفْلَجَ الثَّنِيَّتَيْنِ، إِذَا تَكَلَّمَ رُئِيَ كَالنُّورِ يَخْرُجُ مِنْ بَيْنِ ثَنَايَاهُ

      Улашиш
      |
      |
      Нусха олиш