Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қизил либос кийганда сочлари узун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра чиройлироқ кишини кўрмадим. У зотнинг сочлари елкаларига тушиб турар, икки елкаларининг ораси кенг эди. У зот бўйи паст ҳам, узун бўйли ҳам эмасдилар».
Шарҳ: Бу ҳадисда юқорида ўтилган сифатлар такрор келган. Фақат олдинги ҳадислардан фарқли ўлароқ бунда сочлари қулоқларининг юмшоғигача эмас, елкаларигача тушиб тургани таъкидланмоқда. Шуни билиш керакки, пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг бир сифатларини икки ровий томонидан икки хил васфланиши, ровийнинг пайғамбаримизни кўрган вақтига боғлиқ. Масалан бир ровий у зотни сочлари елкаларигача тушиб турганда кўрган ва кўрган нарсасини ривоят қилган. Яна бошқа бир ровий у зотнинг сочлари қулоқларининг юмшоғигача тушиб тарганда кўрган ва кўрганини ривоят қилиб қолдирган. Бу ерда ҳеч қандай бир-бирига қарама қарши сифатлар йўқ.
динда ғулув кетиш, мўътадилликдан оғиш билан ажралиб туришган. Мусулмонларнинг кўпчилигини кофир деб, уларнинг жони ва молини ҳалол санашган ва кўплаб бошқа бузғунчиликлар ҳам содир этишган. Али розияллоҳу анҳу бошчилигида бир қанча саҳобалар улар билан баҳс олиб бориб, кўпларини нотўғри фикрларидан қайтарган. Аммо айримлари ўз қарашида қатъий туриб олган. Натижада улар билан Али розияллоҳу анҳу ўртасида жанг бўлиб, унда хаворижлар мағлуб бўлган.
[1] Муҳаммад ибн Исмоил. Олтин силсила. Саҳиҳул Бухорий. – Тошкент: Ҳилол нашр, 2018. – Б: 5293
4 - حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلاَنَ قَالَ: حَدَّثَنَا وَكِيعٌ قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ قَالَ: مَا رَأَيْتُ مِنْ ذِي لِمَّةٍ فِي حُلَّةٍ حَمْرَاءَ أَحْسَنَ مِنْ رَسُولِ اللَّهِ، لَهُ شَعْرٌ يَضْرِبُ مَنْكِبَيْهِ، بَعِيدُ مَا بَيْنَ الْمَنْكِبَيْنِ، لَمْ يَكُنْ بِالْقَصِيرِ وَلاَ بِالطَّوِيلِ.