Масъудий розияллоҳу анҳудан юқоридаги ҳадиснинг маъносига ўхшаш ҳадис мана шу санад билан ривоят қилинган.
Шарҳ: Бу ҳадис билан юқоридаги ҳадиснинг санадидаги ровийлар бир хил, фақат юқоридаги ҳадисда Али розияллоҳу анҳудан, бу ҳадисда Масъудийдан ривоят қилинган. иккала ҳадиснинг маъноси бир хил. Яна бир муҳим масала шуки, муҳаддис бир бобга тегишли икки ҳадисни кетма-кет ривоят қилса, ўша ҳадисларнинг ровийлар турлича-ю, ҳадис матни бир хил бўлса, иккинчи ҳадисни фақат ровийлар силсиласини ривоят қилиб, матнга келганда «юқоридагига ўхшаш», «юқоридагидек» дейиш муҳаддисларнинг одат ҳисобланади. Ўқувчида «Агар икки ҳадиснинг матни бир хил бўлса, иккитасини зикр қилмасдан биттаси билан кифояланса бўлмайдими? Маъноси бир хил-ку», деган ўринли савол туғулиши мумкин. Бунинг жавоби қуйидагича: ҳадис илмида бир мазмунли ҳадис бир неча йўллар билан бошқа бошқа ровийлар томонидан ривоят қилинса, у ҳадиснинг саҳиҳлиги кучаяди ва ҳадис ҳукм олишга яроқли ишончли манбага айланади. Шунинг учун барча муҳаддислар бир маъноли бир нача ҳадисларни топса, эринмай уларнинг барчасини санаб ўтади.
6 - حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ قَالَ: حَدَّثَنَا أَبِي، عَنِ الْمَسْعُودِيِّ، بِهَذَا الإِسْنَادِ نَحْوَهُ بِمَعْنَاهُ.