16-ҳадис

Жуъайд ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади:

«Соиб ибн Язиднинг бундай деганини эшитдим: «Холам мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, синглимнинг ўғли касалга чалиниб қолди», деди. Шунда у зот бошимни силадилар ва барака тилаб, ҳаққимга дуо қилдилар. У зот таҳорат олдилар. Мен таҳоратдан ортиб қолган сувдан ичдим. Кейин ортларига ўтиб турдим ва икки кураклари ўртасидаги муҳрни кўрдим. У чимилдиқни қадаш учун ишлатиладиган тугмага ўхшарди».

16- حَدَّثَنَا أَبُو رَجَاءٍ قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا حَاتِمُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ، عَنِ الْجَعْدِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، قَالَ: سَمِعْتُ السَّائِبَ بْنَ يَزِيدَ، يَقُولُ: ذَهَبَتْ بِي خَالَتِي إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ ابْنَ أُخْتِي وَجِعٌ فَمَسَحَ رَأْسِي وَدَعَا لِي بِالْبَرَكَةِ، وَتَوَضَّأَ، فَشَرِبْتُ مِنْ وَضُوئِهِ، وَقُمْتُ خَلْفَ ظَهْرِهِ، فَنَظَرْتُ إِلَى الْخَاتَمِ بَيْنَ كَتِفَيْهِ، فَإِذَا هُوَ مِثْلُ زِرِّ الْحَجَلَةِ

Улашиш
|
|
Нусха олиш