Абу Умома розияллоҳу анҳу деди:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан дастурхон йиғиштириб олинса: «Алҳамду лиллаҳи ҳамдан касирон тоййибан мубарокан фиҳи, ғойро муваддаъин ва ла мустағнин анҳу роббана», деб дуо қилардилар».
Дуонинг маъноси: «Аллоҳга шундай кўп ҳамд бўлсинки, у ҳамд (камчиликлардан) пок, барокотли, (бир марта айтиб, кейин) ташлаб қўйилмайдиган, беҳожат бўлинмайдиган (яъни у ҳамдни айтишга доим муҳтож бўлиб туриладиган ҳамд бўлсин). Эй Роббимиз!».
192- حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا ثَوْرُ بْنُ يَزِيدَ، عَنْ خَالِدُ بْنُ مَعْدَانَ، عَنْ أَبِي أُمَامَةَ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا رُفِعَتِ الْمَائِدَةُ مِنْ بَيْنِ يَدَيْهِ، يَقُولُ: الْحَمْدُ لِلَّهِ حَمْدًا كَثِيرًا طَيِّبًا مُبَارَكًا فِيهِ، غَيْرَ مُوَدَّعٍ، وَلا مُسْتَغْنًى عَنْهُ رَبَّنَا