246-ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривяот қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Умра қазоси учун Маккага кирдилар. Ибн Равоҳу у зотнинг олдиларида юриб: «Кофирлар у зотга йўлни бўшатиб беришди. Бугун у зотнинг (Маккага) келганлари боис уларни шундай урамизки, бошлари ўз ўрнидан кетади ва дўст ўз маҳбубидан узоқлаштирилади», дерди. Шунда Умар: «Эй Ибн Равоҳа Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида ва Аллоҳнинг ҳарамида шеър айтасанми?», деди. Шунда у зот соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Уни тек қўй Умар, бу улар (яъни: Маккаликлар) учун найзадан ҳам қаттиқроқ тегади», дедилар».

246- حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مَنْصُورٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، قَالَ: حَدَّثَنَا جَعْفَرُ بْنُ سُلَيْمَانَ، قَالَ: حَدَّثَنَا ثَابِتٌ، عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ مَكَّةَ فِي عُمْرَةِ الْقَضَاءِ، وَابْنُ رَوَاحَةَ يَمْشِي بَيْنَ يَدَيْهِ، وَهُوَ يَقُولُ: خَلُّوا بَنِي الْكُفَّارِ عَنْ سَبِيلِهِ الْيَوْمَ نَضْرِبُكُمْ عَلَى تَنْزِيلِهِ ضَرْبًا يُزِيلُ الْهَامَ عَنْ مَقِيلِهِ وَيُذْهِلُ الْخَلِيلَ عَنْ خَلِيلِهِ فَقَالَ لَهُ عُمَرُ: يَا ابْنَ رَوَاحَةَ، بَيْنَ يَدِي رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَفِي حَرَمِ اللهِ تَقُولُ الشِّعْرَ، فَقَالَ صلى الله عليه وسلم: خَلِّ عَنْهُ يَا عُمَرُ، فَلَهِيَ أَسْرَعُ فِيهِمْ، مِنْ نَضْحِ النَّبْلِ

Улашиш
|
|
Нусха олиш