Ҳумайд раҳматуллоҳи алайҳ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Анас Набий соллоллоҳу алайҳи васалламнинг рўзалари ҳақида сўралганда, «У зот бир ойда шундай рўза тутар эдиларки, ҳатто биз: «Бу ойни рўзасиз ўтказишни хоҳламасалар керак», деб ўйлардик ва бир ойда рўза тутмай юрардиларки, ҳатто биз «Бу ойда умуман рўза тутишни хоҳламасалар керак», деб ўйлардик. У зотни тунда намоз ўқиган ҳолда кўришни хоҳламаганингда, намоз ўқиган ҳолда топардинг. Ухлаган ҳолда кўришни хоҳламаганингда, ухлаган ҳолда топардинг», деди».
299- حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ جَعْفَرٍ، عَنْ حُمَيْدٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّهُ سُئِلَ عَنْ صَوْمِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ: كَانَ يَصُومُ مِنَ الشَّهْرِ حَتَّى نَرَى أَنْ لا يُرِيدَ أَنْ يُفْطِرَ مِنْهُ، وَيُفْطِرُ مِنْهُ حَتَّى نَرَى أَنْ لا يُرِيدَ أَنْ يَصُومَ مِنْهُ شَيْئًا وَكُنْتَ لا تَشَاءُ أَنْ تَرَاهُ مِنَ اللَّيْلِ مُصَلِّيًا إِلَّا رَأَيْتَهُ مُصَلِّيًا، وَلا نَائِمًا إِلَّا رَأَيْتَهُ نَائِمًا