325-ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам жони узилаётган қизчаларини олиб бағирларига босдилар ва уни олдиларига қўйдилар. Қизча у зотнинг қўлларида вафот қилди. Умму Айман бақириб йиғлади. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида (бақириб) йиғлаяпсанми?», дедилар. У: «Сизни ҳам йиғлаятганингизни кўрмаяпманми?», деди. У зот: «Мен йиғламаяпман. Бу (кўз ёш Аллоҳнинг) раҳмати. Мўмин ҳар қандай ҳолда ҳам барча яхшилликда бўлади. Унинг нафси танасидан олинаётганда ҳам у Аллоҳ таолога ҳамд айтади», дедилар».

325- حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلانَ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو أَحْمَدَ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ عَطَاءِ بْنِ السَّائِبِ، عَنْ عِكْرِمَةَ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: أَخَذَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم ابْنَةً لَهُ تَقْضِي فَاحْتَضَنَهَا فَوَضَعَهَا بَيْنَ يَدَيْهِ، فَمَاتَتْ وَهِيَ بَيْنَ يَدَيْهِ وَصَاحَتْ أُمُّ أَيْمَنَ، فَقَالَ يَعْنِي صلى الله عليه وسلم: أَتَبْكِينَ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ ؟ فَقَالَتْ: أَلَسْتُ أَرَاكَ تَبْكِي ؟ قَالَ: إِنِّي لَسْتُ أَبْكِي، إِنَّمَا هِيَ رَحْمَةٌ، إِنَّ الْمُؤْمِنَ بِكُلِّ خَيْرٍ عَلَى كُلِّ حَالٍ، إِنَّ نَفْسَهُ تُنْزَعُ مِنْ بَيْنِ جَنْبَيْهِ، وَهُوَ يَحْمَدُ اللَّهَ تعالى

Улашиш
|
|
Нусха олиш