Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Тоғам Ҳинд ибн Абу Ҳоладан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан бирор нарсани васфлаб беришларини хоҳлаб у зотнинг сифатлари ҳақида сўрадим. Тоғам вассоф эдилар. У киши: «У зот буюк, ҳамма улуғлаган инсон эдилар. У зотнинг юзлари ой тўлган кечада ўзида нур сочганидек нур таратарди», деб ҳадисни тўлалигича зикр қилди».
Ҳасан розияллоҳу анҳу айтади: «Мен бу ҳадисни узоқ муддат Ҳусандан яшириб юрдим. Кейин унга айтган эдим, билсам, у мендан олдин буни эшитган экан. Ҳусан ҳам тоғамиздан мен сўраган нарсалар ҳақида сўраган экан. (Бундан ташқари) отасидан ҳам (яъни отамиздан ҳам) у зотнинг чиқишлари ва киришларидаги сифатлари, шакллари, қўйингки, бирор нарсани қолдирмай сўраган экан».
Ҳусайн розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг (уйларига) киришлари ҳақида гапириб беришларини отамдан сўрадим. Отам: «У зот уйларига кирганда, киришни уч қисмга бўлар эдилар: Бир қисми Аллоҳ учун, бир қисми аҳллари учун ва яна бир қисми ўзлари учун. Сўнг ўзларига тегишли қисмни иккига бўлиб, ўзлари ва одамлар учун ажратдилар. (Аҳли байт ва баъзи) хос (саҳоба)лар учун ажратган вақтлари ила оммага (илм-маърифат) берардилар. (Яъни бу хос саҳобалар пайғамбаримизнинг уйларига кириб, у зотдан ҳадисларни эшитиб, уйларига киролмаган омма саҳобаларга ҳадисларни етказишарди). У зот саҳобалардан (илм тарқатиш борасида) бирор нарсани яширмас эдилар. Умматларига ажратган бўлакларидаги одатлари шу эдики, ўз изнлари билан фазл аҳлини устун қўйиш, шунингдек уларга ажратган вақтларидаги тақсимотлари саҳобаларнинг диндаги фазлига қараб бўларди. Улардан битта ҳожати борлар, улардан иккита ҳожати борлар, улардан бир нечта ҳожати борлар бўларди. У зот ўшаларнинг ҳожатини раво қилиш билан банд бўлардилар. У зотдан маслаҳат сўраб келганларга, сўровчи ва уммат учун фойдали бўлган нарсаларга уларни чорлаб банд қилар ва уларга керак бўлган нарсаларнинг хабарини берар ва: «Менинг олдимда ҳозир бўлганлар, олдимда бўлмаганларга етказсин. Ҳожатини менга етказа олмайдиган кишининг ҳожатини менга етказинглар. Чунки ҳожатини айтолмайдиган кишининг ҳожатини ким султонга етказса Аллоҳ унинг қадамини қиёмат кунида собит қилади», дердилар. У зотнинг ҳузурларида фақатгина мана шундай сўзлар тилга олинар ва у зот ҳам бировдан бундан бошқасини қабул қилмасдилар. (Саҳобаларнинг улуғлари) у зотнинг олдиларига (уммат манфаати учун) изланувчи бўлиб киришар ва (илм ва маърифат) тамини татимагунча ажралиб кетишмасди. Улар у зотнинг ҳузурларидан йўл кўрсатувчи яъни: яхшиликка йўлбошчи бўлиб чиқишарди», деди».
336- حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ قَالَ: حَدَّثَنَا جُمَيْعُ بْنُ عُمَرَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الْعِجْلِيُّ قَالَ: أَنْبَأَنَا رَجُلٌ مِنْ بَنِي تَمِيمٍ مِنْ وَلَدِ أَبِي هَالَةَ زَوْجِ خَدِيجَةَ يُكْنَى أَبَا عَبْدِ اللَّهِ، عَنِ ابْنٍ لِأَبِي هَالَةَ، عَنِ الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ قَالَ: سَأَلْتُ خَالِي هِنْدَ بْنَ أَبِي هَالَةَ، وَكَانَ وَصَّافًا عَنْ حِلْيَةِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَأَنَا أَشْتَهِي أَنْ يَصِفَ لِي مِنْهَا شَيْئًا، فَقَالَ: كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَخْمًا مُفَخَّمًا، يَتَلَأْلَأُ وَجْهُهُ تَلَأْلُؤَ الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ فَذَكَرَ الْحَدِيثَ بِطُولِهِ
قَالَ الْحَسَنُ: فَكَتَّمْتُهَا الْحُسَيْنَ زَمَانًا، ثُمَّ حَدَّثْتُهُ فَوَجَدْتُهُ قَدْ سَبَقَنِي إِلَيْهِ. فَسَأَلَهُ عَمَّا سَأَلْتُهُ عَنْهُ وَوَجَدْتُهُ قَدْ سَأَلَ أَبَاهَا عَنْ مَدْخَلِهِ وَمَخْرَجِهِ وَشَكْلِهِ فَلَمْ يَدَعْ مِنْهُ شَيْئًا
قَالَ الْحُسَيْنُ: فَسَأَلْتُ أَبِي، عَنْ دُخُولِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى مَنْزلِهِ جَزَّأَ دُخُولَهُ ثَلاَثَةَ أَجْزَاءٍ، جُزْءًا لِلَّهِ، وَجُزْءًا لِأَهْلِهِ، وَجُزْءًا لِنَفْسِهِ، ثُمَّ جَزَّأَ جُزْأَهُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ النَّاسِ، فَيَرُدُّ ذَلِكَ بِالْخَاصَّةِ عَلَى الْعَامَّةِ، وَلاَ يَدَّخِرُ عَنْهُمْ شَيْئًا، وَكَانَ مِنْ سِيرَتِهِ فِي جُزْءِ الْأُمَّةِ إِيثَارُ أَهْلِ الْفَضْلِ بِإِذْنِهِ وَقَسْمُهُ عَلَى قَدْرِ فَضْلِهِمْ فِي الدِّينِ، فَمِنْهُمْ ذُو الْحَاجَةِ، وَمِنْهُمْ ذُو الْحَاجَتَيْنِ، وَمِنْهُمْ ذُو الْحَوَائِجِ، فَيَتَشَاغَلُ بِهِمْ وَيَشْغَلُهُمْ فِيمَا يُصْلِحُهُمْ وَالْأُمَّةَ مِنْ مَسْأَلَتِهِمْ عَنْهُ وَإِخْبَارِهِمْ بِالَّذِي يَنْبَغِي لَهُمْ وَيَقُولُ: لِيُبَلِّغِ الشَّاهِدُ مِنْكُمُ الْغَائِبَ، وَأَبْلِغُونِي حَاجَةَ مَنْ لاَ يَسْتَطِيعُ إِبْلاَغَهَا، فَإِنَّهُ مَنْ أَبْلَغَ سُلطَانًا حَاجَةَ مَنْ لاَ يَسْتَطِيعُ إِبْلاَغَهَا ثَبَّتَ اللَّهُ قَدمَيْهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، لاَ يُذْكَرُ عِنْدَهُ إِلاَ ذَلِكَ، وَلاَ يُقْبَلُ مِنْ أَحَدٍ غَيْرِهِ، يَدْخُلُونَ رُوَّادًا وَلاَ يَفْتَرِقُونَ إِلاَ عَنْ ذَوَاقٍ، وَيُخْرِجُونَ أَدِلَّةً يَعْنِي عَلَى الْخَيْرِ.