47-КИТОБ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТАВОЗЕЛАРИ
باب ماجاء في تواضع رسول الله صلى الله عليه وسلم
(47)

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мени насоролар Ибн Марямни кўкларга кўтариб мақтагани каби мақтаманглар. Мен У Зотнинг бандасиман, холос. «Аллоҳнинг бандаси ва Расули», денглар», дедилар».

330- حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، وَسَعِيدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الْمَخْزُومِيُّ، وَغَيْرُ وَاحِدٍ، قَالُوا: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ عُيَيْنَةَ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ عُبَيْدِ اللهِ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: لا تُطْرُونِي كَمَا أَطْرَتِ النَّصَارَى ابْنَ مَرْيَمَ، إِنَّمَا أَنَا عَبْدٌ، فَقُولُوا: عَبْدُ اللهِ وَرَسُولُهُ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аёл Набий соллоллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Менинг сизда ҳожатим бор», деди. У зот: «Мадинанинг хоҳлаган йўлида бориб тур. (Ҳожатингни эшитиш учун) сенинг олдинга бориб ўтирман», дедилар».

331- حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُوَيْدُ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ، عَنْ حُمَيْدٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّ امْرَأَةً جَاءَتْ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَتْ لَهُ: إِنَّ لِي إِلَيْكَ حَاجَةً، فَقَالَ: اجْلِسِي فِي أَيِّ طَرِيقِ الْمَدِينَةِ شِئْتِ، أَجْلِسْ إِلَيْكِ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам касални бориб кўрар, жанозаларда иштирок этар, эшак минар, қул (меҳмонга) чақирса борар эдилар. Бани Қурайза кунида канопдан бўлган арқон билан ўралган, устида канопли эгари бўлган эшак минган эдилар».

332- حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ مُسْهِرٍ، عَنْ مُسْلِمٍ الأَعْوَرِ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَعُودُ الْمَرِيضَ، وَيَشْهَدُ الْجَنَائِزَ، وَيَرْكَبُ الْحِمَارَ، وَيُجِيبُ دَعْوَةَ الْعَبْدِ، وَكَانَ يَوْمَ بَنِي قُرَيْظَةَ عَلَى حِمَارٍ مَخْطُومٍ بَحَبْلٍ مِنْ لِيفٍ، وَعَلَيْهِ إِكَافٌ مِنْ لِيفٍ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам арпа нони ва сал ҳидланган эритилган ёғга зиёфатга чақирилсалар, унга борар эдилар. У зотнинг яҳудийга (гаровга қўйган) совутлари бор эди. Ўша қарзларини узадиган маблағни тополмай бу дунёдан кўз юмдилар».

333- حَدَّثَنَا وَاصِلُ بْنُ عَبْدِ الأَعْلَى الْكُوفِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ فُضَيْلٍ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، يُدْعَى إِلَى خُبْزِ الشَّعِيرِ، وَالإِهَالَةِ السَّنِخَةِ، فَيُجِيبُ وَلَقَدْ كَانَ لَهُ دِرْعٌ عِنْدَ يَهُودِيٍّ، فَمَا وَجَدَ مَا يَفُكُّهَا حَتَّى مَاتَ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам эски эгар устида ҳаж қилдилар. Уловлари устидаги духобадан тикилган матонинг нархи тўрт дирҳамга ҳам етмасди. У зот: «Аллоҳим буни риё ва сумъаси йўқ ҳаж қилгин», дедилар».

334- حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلانَ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ الْحَفَرِيُّ، عَنْ سُفْيَانَ، عَنِ الرَّبِيعِ بْنِ صَبِيحٍ، عَنْ يَزِيدَ بْنِ أَبَانَ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: حَجَّ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، عَلَى رَحْلٍ رَثٍّ، وَعَلَيْهِ قَطِيفَةٌ، لا تُسَاوِي أَرْبَعَةَ دَرَاهِمَ، فَقَالَ: اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ حَجًّا، لا رِيَاءَ فِيهِ، وَلا سُمْعَةَ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Саҳобалар учун Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан кўра суюклироқ шахс йўқ эди. У зот ёқтирмагасликларини билганлари учун у зотни кўрганда ўринларидан туришмасди».

335- حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَفَّانُ، قَالَ: حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ سَلَمَةَ، عَنْ حُمَيْدٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: لَمْ يَكُنْ شَخْصٌ أَحَبَّ إِلَيْهِمْ مِنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: وَكَانُوا إِذَا رَأَوْهُ لَمْ يَقُومُوا، لِمَا يَعْلَمُونَ مِنْ كَرَاهَتِهِ لِذَلِكَ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Тоғам Ҳинд ибн Абу Ҳоладан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан бирор нарсани васфлаб беришларини хоҳлаб у зотнинг сифатлари ҳақида сўрадим. Тоғам вассоф эдилар. У киши: «У зот буюк, ҳамма улуғлаган инсон эдилар. У зотнинг юзлари ой тўлган кечада ўзида нур сочганидек нур таратарди», деб ҳадисни тўлалигича зикр қилди».

Ҳасан розияллоҳу анҳу айтади: «Мен бу ҳадисни узоқ муддат Ҳусандан яшириб юрдим. Кейин унга айтган эдим, билсам, у мендан олдин буни эшитган экан. Ҳусан ҳам тоғамиздан мен сўраган нарсалар ҳақида сўраган экан. (Бундан ташқари) отасидан ҳам (яъни отамиздан ҳам) у зотнинг чиқишлари ва киришларидаги сифатлари, шакллари, қўйингки, бирор нарсани қолдирмай сўраган экан».

Ҳусайн розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг (уйларига) киришлари ҳақида гапириб беришларини отамдан сўрадим. Отам: «У зот уйларига кирганда, киришни уч қисмга бўлар эдилар: Бир қисми Аллоҳ учун, бир қисми аҳллари учун ва яна бир қисми ўзлари учун. Сўнг ўзларига тегишли қисмни иккига бўлиб, ўзлари ва одамлар учун ажратдилар. (Аҳли байт ва баъзи) хос (саҳоба)лар учун ажратган вақтлари ила оммага (илм-маърифат) берардилар. (Яъни бу хос саҳобалар пайғамбаримизнинг уйларига кириб, у зотдан ҳадисларни эшитиб, уйларига киролмаган омма саҳобаларга ҳадисларни етказишарди). У зот саҳобалардан (илм тарқатиш борасида) бирор нарсани яширмас эдилар. Умматларига ажратган бўлакларидаги одатлари шу эдики, ўз изнлари билан фазл аҳлини устун қўйиш, шунингдек уларга ажратган вақтларидаги тақсимотлари саҳобаларнинг диндаги фазлига қараб бўларди. Улардан битта ҳожати борлар, улардан иккита ҳожати борлар, улардан бир нечта ҳожати борлар бўларди. У зот ўшаларнинг ҳожатини раво қилиш билан банд бўлардилар. У зотдан маслаҳат сўраб келганларга, сўровчи ва уммат учун фойдали бўлган нарсаларга уларни чорлаб банд қилар ва уларга керак бўлган нарсаларнинг хабарини берар ва: «Менинг олдимда ҳозир бўлганлар, олдимда бўлмаганларга етказсин. Ҳожатини менга етказа олмайдиган кишининг ҳожатини менга етказинглар. Чунки ҳожатини айтолмайдиган кишининг ҳожатини ким султонга етказса Аллоҳ унинг қадамини қиёмат кунида собит қилади», дердилар. У зотнинг ҳузурларида фақатгина мана шундай сўзлар тилга олинар ва у зот ҳам бировдан бундан бошқасини қабул қилмасдилар. (Саҳобаларнинг улуғлари) у зотнинг олдиларига (уммат манфаати учун) изланувчи бўлиб киришар ва (илм ва маърифат) тамини татимагунча ажралиб кетишмасди. Улар у зотнинг ҳузурларидан йўл кўрсатувчи яъни: яхшиликка йўлбошчи бўлиб чиқишарди», деди».

336- حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ وَكِيعٍ قَالَ: حَدَّثَنَا جُمَيْعُ بْنُ عُمَرَ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الْعِجْلِيُّ قَالَ: أَنْبَأَنَا رَجُلٌ مِنْ بَنِي تَمِيمٍ مِنْ وَلَدِ أَبِي هَالَةَ زَوْجِ خَدِيجَةَ يُكْنَى أَبَا عَبْدِ اللَّهِ، عَنِ ابْنٍ لِأَبِي هَالَةَ، عَنِ الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ قَالَ: سَأَلْتُ خَالِي هِنْدَ بْنَ أَبِي هَالَةَ، وَكَانَ وَصَّافًا عَنْ حِلْيَةِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَأَنَا أَشْتَهِي أَنْ يَصِفَ لِي مِنْهَا شَيْئًا، فَقَالَ: كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَخْمًا مُفَخَّمًا، يَتَلَأْلَأُ وَجْهُهُ تَلَأْلُؤَ الْقَمَرِ لَيْلَةَ الْبَدْرِ فَذَكَرَ الْحَدِيثَ بِطُولِهِ

قَالَ الْحَسَنُ: فَكَتَّمْتُهَا الْحُسَيْنَ زَمَانًا، ثُمَّ حَدَّثْتُهُ فَوَجَدْتُهُ قَدْ سَبَقَنِي إِلَيْهِ. فَسَأَلَهُ عَمَّا سَأَلْتُهُ عَنْهُ وَوَجَدْتُهُ قَدْ سَأَلَ أَبَاهَا عَنْ مَدْخَلِهِ وَمَخْرَجِهِ وَشَكْلِهِ فَلَمْ يَدَعْ مِنْهُ شَيْئًا

قَالَ الْحُسَيْنُ: فَسَأَلْتُ أَبِي، عَنْ دُخُولِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى مَنْزلِهِ جَزَّأَ دُخُولَهُ ثَلاَثَةَ أَجْزَاءٍ، جُزْءًا لِلَّهِ، وَجُزْءًا لِأَهْلِهِ، وَجُزْءًا لِنَفْسِهِ، ثُمَّ جَزَّأَ جُزْأَهُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ النَّاسِ، فَيَرُدُّ ذَلِكَ بِالْخَاصَّةِ عَلَى الْعَامَّةِ، وَلاَ يَدَّخِرُ عَنْهُمْ شَيْئًا، وَكَانَ مِنْ سِيرَتِهِ فِي جُزْءِ الْأُمَّةِ إِيثَارُ أَهْلِ الْفَضْلِ بِإِذْنِهِ وَقَسْمُهُ عَلَى قَدْرِ فَضْلِهِمْ فِي الدِّينِ، فَمِنْهُمْ ذُو الْحَاجَةِ، وَمِنْهُمْ ذُو الْحَاجَتَيْنِ، وَمِنْهُمْ ذُو الْحَوَائِجِ، فَيَتَشَاغَلُ بِهِمْ وَيَشْغَلُهُمْ فِيمَا يُصْلِحُهُمْ وَالْأُمَّةَ مِنْ مَسْأَلَتِهِمْ عَنْهُ وَإِخْبَارِهِمْ بِالَّذِي يَنْبَغِي لَهُمْ وَيَقُولُ: لِيُبَلِّغِ الشَّاهِدُ مِنْكُمُ الْغَائِبَ، وَأَبْلِغُونِي حَاجَةَ مَنْ لاَ يَسْتَطِيعُ إِبْلاَغَهَا، فَإِنَّهُ مَنْ أَبْلَغَ سُلطَانًا حَاجَةَ مَنْ لاَ يَسْتَطِيعُ إِبْلاَغَهَا ثَبَّتَ اللَّهُ قَدمَيْهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، لاَ يُذْكَرُ عِنْدَهُ إِلاَ ذَلِكَ، وَلاَ يُقْبَلُ مِنْ أَحَدٍ غَيْرِهِ، يَدْخُلُونَ رُوَّادًا وَلاَ يَفْتَرِقُونَ إِلاَ عَنْ ذَوَاقٍ، وَيُخْرِجُونَ أَدِلَّةً يَعْنِي عَلَى الْخَيْرِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар менга пойча ҳадя қилинса ҳам, албатта қабул қилган бўлар эдим. Агар унга чақирилсам ҳам, албатта ижобат қилган бўлар эдим», дедилар».

337- حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ اللهِ بْنِ بَزِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا بِشْرُ بْنُ الْمُفَضَّلِ، قَالَ: حَدَّثَنَا سَعِيدٌ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: لوْ أُهْدِيَ إِلَيَّ كُرَاعٌ لَقَبِلتُ، وَلوْ دُعِيتُ عَلَيْهِ لأَجَبْتُ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимга келдилар. Хачир ҳам, бирзавн* ҳам миниб олмаган эдилар».

* «Бирзавн» (кўпликда «барозиину», урғочиси «бирзавнатун») – ажам оти. Айтишларича, бундай отлар араб юртларига Рум мамлакатларидан келтирилган. Бу отларнинг араб отларидан фарқи шуки, уларнинг гавда тузилиши йирик, оёғи бақувват, туёқлари катта, тоғу тош, дараларда юришга чидамли бўлган.

338- حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ، عَنْ جَابِرٍ، قَالَ: جَاءَنِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَيْسَ برَاكِبِ بَغْلٍ وَلا بِرْذَوْنٍ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам мени Юсуф деб номлаб қучоқларига ўтирғиздилар ва бошимни силадилар».

339- حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ، قَالَ: أَنْبَأَنَا يَحْيَى بْنُ أَبِي الْهَيْثَمِ الْعَطَّارُ، قَالَ: سَمِعْتُ يُوسُفَ بْنَ عَبْدِ اللهِ بْنِ سَلامٍ، قَالَ: سَمَّانِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُوسُفَ، وَأَقْعَدَنِي فِي حِجْرِهِ، وَمَسَحَ عَلَى رَأْسِي

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам эски эгар ва духобадан тикилган мато устида ҳаж қилдилар. У матони нархини тўрт дирҳам дердик. У зотнинг уловлари ростланганида: «Риё ва сумъада холи бўлган ҳаж ила лаббайка», дедилар».

340- حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مَنْصُورٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ الطَّيَالِسِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا الرَّبِيعُ وَهُوَ ابْنُ صَبِيحٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا يَزِيدُ الرَّقَاشِيُّ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، حَجَّ عَلَى رَحْلٍ رَثٍّ وَقَطِيفَةٍ، كُنَّا نَرَى ثَمَنَهَا أَرْبَعَةَ دَرَاهِمَ، فَلَمَّا اسْتَوَتْ بِهِ رَاحِلَتُهُ، قَالَ: لَبَّيْكَ بِحَجَّةٍ لا سُمْعَةَ فِيهَا وَلا رِيَاءَ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир тикувчи киши Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни меҳмонга чақириб, у зотнинг олдиларига ичида қовоғи бор сарид*ни қўйди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам қовоқни олар эдилар. У зот қовоқни яхши кўрардилар».

Собит айтади: «Анаснинг: «(Ўшандан кейин) мен учун таом тайёрланса, агар унга қовоқ солинишига қодир бўлсам, албатта солинар эди», деётганини эшитдим».

* Сарид – таом тури бўлиб, «тўғрамча» деганидир. Гўштни узоқ, озгина суви қолгунча қайнатиб, сўнг буғдой нон тўғралади ва устидан гўштнинг шўрваси қуйилади. Кейин гўштни майдалаб, ноннинг бетига териб чиқилади ва устидан озгина сирка сепилади. Сарид арабларнинг энг ёқимли ва фойдали таоми ҳисобланган.

341- حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، قَالَ: حَدَّثَنَا مَعْمَرٌ، عَنْ ثَابِتٍ الْبُنَانِيِّ، وَعَاصِمٍ الأَحْوَلِ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، أَنَّ رَجُلا خَيَّاطًا دَعَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقَرَّبَ مِنْهُ ثَرِيدًا عَلَيْهِ دُبَّاءُ، قَالَ: فَكَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، يَأْخُذُ الدُّبَّاءَ، وَكَانَ يُحِبُّ الدُّبَّاءَ، قَالَ ثَابِتٌ: فَسَمِعْتُ أَنَسًا، يَقُولُ: فَمَا صُنِعَ لِي طَعَامٌ، أَقْدِرُ عَلَى أَنْ يُصْنَعَ فِيهِ دُبَّاءُ، إِلَّا صُنِعَ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Амра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам уйда нима (ишлар) қилар эдилар?», деб сўрашди. У: «Оддий инсон эдилар. Кийимларини (тикиш ёки ёпишиб қолган тиканлардан тозалаш учун) қараб чиқар, қўй соғар ва ўзларига ўзлари хизмат қилардилар», деди».

342- حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ صَالِحٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا مُعَاوِيَةُ بْنُ صَالِحٍ، عَنْ يَحْيَى بْنِ سَعِيدٍ، عَنْ عَمْرَةَ، قَالَتْ: قِيلَ لِعَائِشَةَ: مَاذَا كَانَ يَعْمَلُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي بَيْتِهِ ؟ قَالَتْ: كَانَ بَشَرًا مِنَ الْبَشَرِ، يَفْلِي ثَوْبَهُ، وَيَحْلُبُ شَاتَهُ، وَيَخْدُمُ نَفْسَهُ

Улашиш
|
|
Нусха олиш