Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимга келдилар. Хачир ҳам, бирзавн* ҳам миниб олмаган эдилар».
* «Бирзавн» (кўпликда «барозиину», урғочиси «бирзавнатун») – ажам оти. Айтишларича, бундай отлар араб юртларига Рум мамлакатларидан келтирилган. Бу отларнинг араб отларидан фарқи шуки, уларнинг гавда тузилиши йирик, оёғи бақувват, туёқлари катта, тоғу тош, дараларда юришга чидамли бўлган.
338- حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ، عَنْ جَابِرٍ، قَالَ: جَاءَنِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَيْسَ برَاكِبِ بَغْلٍ وَلا بِرْذَوْنٍ