49-КИТОБ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЁЛАРИ ҲАҚИДА
باب ماجاء في حياء رسول الله صلى الله عليه وسلم
(49)

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам парданишин қиздан ҳам ҳаёли эдилар. У зот бир нарсани ёқтирмасалар, буни юзларидан билардик».

Изоҳ: Бу ҳадисда «парданишин қиз» деб таржима қилинган жумла арабчада «азро фии хидриҳа» деб келган. Илгари вояга етган қизлар учун алоҳида хона қилиб беришга шароит бўлмагани учун, уйнинг бир тарафи уларга парда ёки шунга ўхшаш нарса билан ажратиб берилган. Ўша тўсилган жой «хидр» деб аталган.

358- حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلانَ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ، قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ، قَالَ: سَمِعْتُ عَبْدَ اللهِ بْنَ أَبِي عُتْبَةَ، يُحَدِّثُ عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَشدَّ حَيَاءً مِنَ الْعَذرَاءِ فِي خِدْرِهَا، وَكَانَ إِذَا كَرِهَ شَيْئًا عَرَفْنَاهُ فِي وَجْهِهِ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг авратларига ҳеч қачон қарамаганман. [Ёки Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг авратларини ҳеч қачон кўрмаганман]».

359- حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلانَ، قَالَ: حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ مَنْصُورٍ، عَنْ مُوسَى بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ يَزِيدَ الْخَطْمِيِّ، عَنْ مَوْلًى لِعَائِشَةَ، قَالَ: قَالَتْ عَائِشَةُ: مَا نَظَرْتُ إِلَى فَرْجِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَوْ قَالَتْ: مَا رَأَيْتُ فَرْجَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَطُّ

Улашиш
|
|
Нусха олиш