Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам парданишин қиздан ҳам ҳаёли эдилар. У зот бир нарсани ёқтирмасалар, буни юзларидан билардик».
Изоҳ: Бу ҳадисда «парданишин қиз» деб таржима қилинган жумла арабчада «азро фии хидриҳа» деб келган. Илгари вояга етган қизлар учун алоҳида хона қилиб беришга шароит бўлмагани учун, уйнинг бир тарафи уларга парда ёки шунга ўхшаш нарса билан ажратиб берилган. Ўша тўсилган жой «хидр» деб аталган.
358- حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلانَ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ، قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ، قَالَ: سَمِعْتُ عَبْدَ اللهِ بْنَ أَبِي عُتْبَةَ، يُحَدِّثُ عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَشدَّ حَيَاءً مِنَ الْعَذرَاءِ فِي خِدْرِهَا، وَكَانَ إِذَا كَرِهَ شَيْئًا عَرَفْنَاهُ فِي وَجْهِهِ