50-КИТОБ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲИЖОМА ҚИЛИШЛАРИ
باب ماجاء في حجامة رسول الله صلى الله عليه وسلم
(50)

Ҳумайд раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

«Анас ибн Моликдан ҳажжомлик касби ҳақида сўрашди. У: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳижома қилиб қон олдирганлар. Абу Тойба у зотнинг қонларини олган. У зот унга (меҳнат ҳақи сифатида) икки соъ* таом (яъни хурмо) беришни буюрганлар ва (зиммасидаги кунлик тўловини камайтириш борасида) унинг хожаси билан гаплашганлар. Улар унинг тўловини камароқ қилиб белгилашган. Яна у зот: «Сизлар даволанадиган воситаларнинг энг афзали ҳижома қилдиришдир [ёки даволанишингизнинг энг яхшиси ҳижома қилдириш]», деганлар», деди».

* Изоҳ: Соъ – ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиш сифатида ҳам фойдаланилган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида, бир соъ сиғимда 4,125 литр, оғирликда 3,264 килограммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса, бир соъ ҳажмда 2,750 литр, оғирликда эса 2,176 килограммга тўғри келади.

360- حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ جَعْفَرٍ، عَنْ حُمَيْدٍ، قَالَ: سُئِلَ أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ عَنْ كَسْبِ الْحَجَّامِ، فَقَالَ: احْتَجَمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، حَجَمَهُ أَبُو طَيْبَةَ، فَأَمَرَ لَهُ بِصَاعَيْنِ مِنْ طَعَامٍ، وَكَلَّمَ أَهْلَهُ فَوَضَعُوا عَنْهُ مِنْ خَرَاجِهِ، وَقَالَ: إِنَّ أَفْضَلَ مَا تَدَاوَيْتَمْ بِهِ الْحِجَامَةُ، أَوْ إِنَّ مِنْ أَمْثَلِ دَوَائِكُمُ الْحِجَامَةَ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳижома қилиб қон олдирдилар ва менга буюрдилар, мен ҳажжомнинг хизмат ҳақини бердим».

 361- حَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ عَلِيٍّ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ، قَالَ: حَدَّثَنَا وَرْقَاءُ بْنُ عُمَرَ، عَنْ عَبْدِ الأَعْلَى، عَنْ أَبِي جَمِيلَةَ، عَنْ عَلِيٍّ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، احْتَجَمَ وَأَمَرَنِي فَأَعْطَيْتُ الْحَجَّامَ أَجْرَهُ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам бўйиндаги икки кўктомирлари ва икки елкаларининг орасидан ҳижома қилиб қон олдирдилар ва ҳажжомга хизмат ҳақини бердилар. Агар (бу касб) ҳаром бўлган, беримаган бўлардилар».

362- حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ إِسْحَاقَ الْهَمْدَانِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدَةُ، عَنْ سُفْيَانَ الثَّوْرِيِّ، عَنْ جَابِرٍ، عَنِ الشَّعْبِيِّ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: إِنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم احْتَجَمَ فِي الأَخْدَعَيْنِ، وَبَيْنَ الْكَتِفَيْنِ، وَأَعْطَى الْحَجَّامَ أَجْرَهُ، وَلَوْ كَانَ حَرَامًا لَمْ يُعْطِهِ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳажжомни чақириб, қон олдирдилар ва «(Хожангга тўйлайдиган) тўловинг қанча?», деб сўрадилар. У: «Уч соъ», деди. У зот (унинг хожаси билан гаплашиб тўловининг) бир соъни камайтирдилар ва унинг хизмат ҳақини бердилар».

    363- حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ إِسْحَاقَ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدَةُ، عَنِ ابْنِ أَبِي لَيْلَى، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، دَعَا حَجَّامًا فَحَجَمَهُ وَسَأَلَهُ: كَمْ خَرَاجُكَ ؟ فَقَالَ: ثَلاثَةُ آصُعٍ، فَوَضَعَ عَنْهُ صَاعًا وَأَعْطَاهُ أَجْرَهُ

    Улашиш
    |
    |
    Нусха олиш

    Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

    «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бўйиндаги икки кўктомирлари ва елкаларидан ҳижома қилиб қон олдирдилар ва (ойнинг) ўн етти, ўн тўққиз ва йигирма биринчи кунлари қон олдирар эдилар».

    364- حَدَّثَنَا عَبْدُ الْقُدُّوسِ بْنُ مُحَمَّدٍ الْعَطَّارُ الْبَصْرِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ عَاصِمٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا هَمَّامٌ، وَجَرِيرُ بْنُ حَازِمٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا قَتَادَةُ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَحْتَجِمُ فِي الأَخْدَعَيْنِ وَالْكَاهِلِ، وَكَانَ يَحْتَجِمُ لِسَبْعَ عَشْرَةَ، وَتِسْعَ عَشْرَةَ، وَإِحْدَى وَعِشْرِينَ

    Улашиш
    |
    |
    Нусха олиш

    Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

    «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам эҳромликларида Малал* деган жойда қадамларининг устидан ҳижома қилиб қон олдирдилар».

    * Мадинадан ўн етти мил узоқликдаги жойнинг номи

    365- حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مَنْصُورٍ، قَالَ: أَنْبَأَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، عَنْ مَعْمَرٍ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم احْتَجَمَ وَهُوَ مُحْرِمٌ بَمَلَلٍ عَلَى ظَهْرِ الْقَدَمِ

    Улашиш
    |
    |
    Нусха олиш