Ҳумайд раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
«Анас ибн Моликдан ҳажжомлик касби ҳақида сўрашди. У: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳижома қилиб қон олдирганлар. Абу Тойба у зотнинг қонларини олган. У зот унга (меҳнат ҳақи сифатида) икки соъ* таом (яъни хурмо) беришни буюрганлар ва (зиммасидаги кунлик тўловини камайтириш борасида) унинг хожаси билан гаплашганлар. Улар унинг тўловини камароқ қилиб белгилашган. Яна у зот: «Сизлар даволанадиган воситаларнинг энг афзали ҳижома қилдиришдир [ёки даволанишингизнинг энг яхшиси ҳижома қилдириш]», деганлар», деди».
* Изоҳ: Соъ – ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиш сифатида ҳам фойдаланилган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида, бир соъ сиғимда 4,125 литр, оғирликда 3,264 килограммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса, бир соъ ҳажмда 2,750 литр, оғирликда эса 2,176 килограммга тўғри келади.
360- حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ جَعْفَرٍ، عَنْ حُمَيْدٍ، قَالَ: سُئِلَ أَنَسُ بْنُ مَالِكٍ عَنْ كَسْبِ الْحَجَّامِ، فَقَالَ: احْتَجَمَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، حَجَمَهُ أَبُو طَيْبَةَ، فَأَمَرَ لَهُ بِصَاعَيْنِ مِنْ طَعَامٍ، وَكَلَّمَ أَهْلَهُ فَوَضَعُوا عَنْهُ مِنْ خَرَاجِهِ، وَقَالَ: إِنَّ أَفْضَلَ مَا تَدَاوَيْتَمْ بِهِ الْحِجَامَةُ، أَوْ إِنَّ مِنْ أَمْثَلِ دَوَائِكُمُ الْحِجَامَةَ