Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Фотима розияллоҳу анҳо Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига келиб «Сизнинг меросингиз кимга бўлади?», деди. У: «Аҳлим ва болаларим», деди. Фотима розияллоҳу анҳо: «Унда менга нима бўлдики, отамдан мерос олмайман?», деди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг: «Биз мерос қолдирмаймиз», деётганларини эшитганман. Лекин мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам боқиб юрган кишиларни боқаман ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам инфоқ қилиб юрган кишиларга инфоқ қиламан», деди».
400- حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ، قَالَ: حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ سَلَمَةَ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ عَمْرٍو، عَنْ أَبِي سَلَمَةَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: جَاءَتْ فَاطِمَةُ إِلَى أَبِي بَكْرٍ، فَقَالَتْ: مَنْ يَرِثُكَ ؟ فَقَالَ: أَهْلِي وَوَلَدِي، فَقَالَتْ: مَا لِي لا أَرِثُ أَبِي ؟ فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، يَقُولُ: لا نُورَثُ، وَلَكِنِّي أَعُولُ مَنْ كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، يَعُولُهُ، وَأُنْفِقُ عَلَى مَنْ كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُنْفِقُ عَلَيْهِ