57- 953. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан (намозгоҳга) чиқмас эдилар».
У кишига иккинчи йўлдан келишича, Анас розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни тоқ ердилар», деб сўзлаган».
Изоҳ: Фитр куни – Рамазон ҳайити куни. «Фитр» – «оғиз очиқлик» дегани. Рамазон ҳайити куни рўзадан чиқиб, илк оғиз очиқ юриладиган кун бўлгани учун шундай номланган.
57-953- عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه [قَالَ]: (كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَا يَغْدُو يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَأْكُلَ تَـمَرَاتٍ)، وَعَنْهُ مِنْ طَرِيقٍ ثَانٍ: (وَيَأْكُلُهُنَّ وِتْرًا).