Саҳиҳул Бухорийнинг мухтасари
hadis.islom.uz

 الإمام الحافظ ابن أبي جمرة الأندلسي

Имом Ҳофиз Ибн аби жамра андалусий

 

 مختصر صحيح البخاري

 المسمى

جمع النهاية في بدء الخير والغاية

 Саҳиҳул бухорийнинг мухтасари

 (Яхшилик ва мақсаднинг бошланишидаги ниҳоянинг тўплами деб номланган)

 

Тўплаб, нашрга тайёрловчи:

 Анвар Аҳмад

Абдулазиз Ҳасан

Тошкент: 2020 йил


Ибн Аби Жамранинг "Яхшилик ва мақсаднинг бошланишидаги ниҳоянинг тўплами" деб номланган асари ҳақида

"Саҳиҳул Бухорий" китобининг мухтасари бўлмиш ушбу "Мухтасару ибн Аби Жамра" китоби бир неча марта Мисрда чоп қилинган. Ўша нусхада 300 га яқин ҳадис бор. У китоб "Алҳамдулиллаҳи ҳаққо ҳамдиҳи...", деб бошланади.

Муаллиф зикр қилишича, ёдлаш осон бўлиши учун ҳадиснинг битта ровийсидан ташқари санаддаги қолган кишиларнинг исмини ўчириб юборган.

"Муъжам ал-Матбуъот" соҳиби Элиан Саркис (Elian Sarkis) чоп қилишда хатога йўл қўйган. У китобни "Яхшилик ва иноятнинг бошланишидаги ниҳоянинг тўплами", деб номлаган. Яъни "мақсад" сўзи ўрнига "иноят" сўзини ишлатган.

Ушбу мухтасар китоби аниқроғи 296 та ҳадисни ўз ичига олган. Уларнинг ичида марфуъ, мавқуф ва муъаллақа ҳадислар бор.

"Дарул кутубил мисрийя" кутубхонасида ушбу мухтасарнинг беш қўлёзмаси бор.

Уни аллома Шарнубий ва Мавло Муҳаммад Аббос Алийхон шарҳлаган. Ушбу китоб 1314-ҳижрий санада Ҳиндистонда чоп қилинган.

Унга (1233-ҳижрий санада вафот топган) аллома Шанавоний ҳошия ёзган. Аллоҳ барчаларига раҳм қилиб, улардан рози бўлсин!

Ибн Аби Жамранинг тўлиқ исмлари Ҳофиз Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Саъид ибн Аби Жамра ал-Аздий, ал-Андалусий, ал-Моликий бўлиб, 675-ҳижрий санада вафот топган.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ: "Абу Муҳаммад ибн Аби Жамра зулқаъда ойида, Миср диёрида вафот топган. У киши ҳақ сўзни айтувчи, яхшиликка буюрувчи ва мункардан қайтарувчи эдилар", деган.


КИТОБНИНГ КИРИШ ХУТБАСИ

 بسم الله الرحمن الرحيم

 

Роббисига муҳтож банда Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Аби Жамра ал-Аздий роҳимаҳуллоҳ айтди:

Аллоҳга ҳақиқий ҳамд бўлсин. Халқининг яхшиси бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломга ва у зот суҳбатларига мушарраф бўлган саҳобаларга салавоту дурудлар бўлсин! Аммо баъд:

Ҳадис ва унинг ёд олиш Аллоҳ таолога етишишдаги энг яқин воситалардан бири экани ҳақида қуйидаги асарларда келган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни "Ким умматим учун битта ҳадисни етказса, бу билан бир суннатни қоим қилса ёки бир бидъатни рад этса, унинг учун жаннат бўлади", деб айтган сўзларидир.

Абу Нуъаймнинг "Ҳилятул авлиё" китобида Ибн Аббосдан ривоят қилинган.

Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан: "Умматимдан ким битта ҳадисни ёд олса, унинг учун етмиш битта набий ва сиддиқнинг ажри бўлади".

Абу Тоҳир Силфийнинг "Арбаъийн булдонийя" китобида Ибн Аббосдан қилган ривояти.    

 Бу ҳақдаги асарлар кўпдир.

Санадлар сабаб, кўп китобларни ёд олишда ҳиммат озайганини кўрдим. Саҳиҳ китоблардан олиб, эҳтиёжга ярашасига мос ҳадисларни мухтасар тарзда йиғиш зарур эди. Ёд олиш осон бўлиши ва иншааллоҳ фойда кўп бўлишини кўзлаганимда Бухорийнинг китоби маъқул кўринди. Чунки бу китоб энг саҳиҳ китоб бўлиб, унинг соҳиби солиҳлардан, дуоси ижобат эди. Бу китобни ўқиганларга дуо қилганлар.

Маърифат ва сафарда танилган қозиларга учрашганимда, улар ушбу китобнинг фазилатига иқрор бўлиб: "Бухорийнинг китоби қийинчилик пайтида ўқилса, кушойиш бўлади. Бирор сув маркабига минилса, асло чўкмайди", деб айтишди.

Ҳадиснинг баракаси билан ушбу баракани ва қалблардаги зангни кўргач ушбу китобни жамлашга рағбатим ошди. Шояд Аллоҳ Ўз фазли билан кўрликни очиб, ҳавойи нафс шиддатларини аритса, шояд Аллоҳ ушбу улуғ ҳадислар сабаб бидъат ва гуноҳлар денгизида ғарқ бўлишдан омонда сақласа.

Аллоҳ муваффақ қилганича ёзиб, тугатганимда у бир неча кам уч юз ҳадисга етди. Ҳадиснинг аввали "Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қандай бошланган эди...". Охири эса, "Жаннат аҳлининг жаннатга кириши ва бардавом розилиги сабаб уларга Аллоҳнинг инъоми" ҳадиси эди.

Бу китобни жамлаш тақозосига кўра "Яхшилик ва мақсаднинг бошланишидаги ниҳоянинг тўплами деб номланган" деб номладим. Унинг орасини боблаш билан ажратмадим. Бунда ўзим ва ҳар бир ўқиган ёки эшитган кишиларга яхшилик батамом бўлишини умид қилдим. Карим сифатли Зот, буюк аршнинг роббисидан ушбу китобни қалбларимиз учун жило ва динимиздаги дардларга шифо беришини сўраб қоламиз.

Пайғамбарлар хотимаси бўлган саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга салавоту дурудлар бўлсин. Бутун оламлар робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!

1 ВАҲИЙНИНГ БОШЛАНИШИ КИТОБИ كتاب بدء الوحي 1 - 2
2 ИЙМОН КИТОБИ كتاب الإيمان 3 - 9
3 ИЛМ КИТОБИ كتاب العلم 9 - 16
4 ТАҲОРАТ КИТОБИ كتاب الوضوء 17 - 21
5 ҲАЙЗ КИТОБИ كتاب الحيض 22 - 24
6 НАМОЗ КИТОБИ كتاب الصلاة 25 - 32
7 НАМОЗ ВАҚТЛАРИ КИТОБИ كتاب مواقيت الصلاة 33 - 35
8 АЗОН КИТОБИ كتاب الأذان 36 - 50
9 ЖУМА КИТОБИ كتاب الـجمعة 51 - 55
10 ХАВФ НАМОЗИ ҲАҚИДАГИ КИТОБ كتاب صلاة الـخوف 56 - 56
11 ИККИ ҲАЙИТ КИТОБИ كتاب العيدين 57 - 58
12 ВИТР КИТОБИ كتاب الوتر 59 - 59
13 ИСТИСҚО* КИТОБИ كتاب الاستسقاء 60 - 60
14 ТАҲАЖЖУД КИТОБИ كتاب الـتهجد 61 - 62
15 МАККА ВА МАДИНА МАСЖИДИДАГИ НАМОЗНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДАГИ КИТОБ كتاب فضل الصلاة في مـسجد مكة والـمدينة 63 - 63
16 НАМОЗДАГИ АМАЛ ҲАҚИДАГИ КИТОБ كتاب العمل في الصلاة 64 - 64
17 ЯНГЛИШИШ КИТОБИ كتاب السهو 65 - 65
18 ЖАНОЗАЛАР КИТОБИ كتاب الـجنائز 66 - 69
19 ЗАКОТНИ ВОЖИБ ЭКАНИ ҲАҚИДАГИ КИТОБ كتاب وجوب الزكاة 70 - 76
20 ҲАЖ КИТОБИ كتاب الـحج 77 - 83
21 МАДИНА ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДАГИ КИТОБ كتاب فضائل الـمدينة 84 - 86
22 РЎЗА КИТОБИ كتاب الصوم 87 - 90
23 ОЛДИ-СОТДИГА ОИД КИТОБ كتاب البيوع 91 - 98
24 МУСОҚОТ* КИТОБИ كتاب الـمساقاة 99 - 99
25 ҚАРЗ СЎРАШ (ОЛИШ) КИТОБИ كتاب الاستقراض 100 - 100
26 ЗУЛМЛАР КИТОБИ كتاب الـمظالم 101 - 101
27 ШЕРИКЧИЛИК КИТОБИ كتاب الشركة 102 - 103
28 ГАРОВ КИТОБИ كتاب الرهن 104 - 104
29 ҚУЛ ОЗОД ҚИЛИШ КИТОБИ كتاب العتق 105 - 107
30 ҲИБА* КИТОБИ كتاب الـهِبَة 108 - 114
31 ГУВОҲЛИКЛАР КИТОБИ كتاب الشـهادات 115 - 121
32 СУЛҲ КИТОБИ كتاب الصلح 122 - 123
33 ВАСИЯТЛАР КИТОБИ كتاب الوصايا 124 - 128
34 ЖИҲОД ВА ЮРИШЛАР КИТОБИ كتاب الـجهاد والسِّيَر 129 - 153
35 ХУМУСНИНГ* ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА КИТОБИ كتاب فرض الـخُمس 154 - 156
36 ЖИЗЯ ВА ҲАРБ АҲЛИ БИЛАН КЕЛИШИШ КИТОБИ كتاب الجزية والموادعة 157 - 158
37 ЯРАТИШНИНГ ИБТИДОСИ КИТОБИ كتاب بدء الـخلق 159 - 184
38 АНБИЁЛАР ҲАҚЛАРИДАГИ ҲАДИСЛАР КИТОБИ كتاب أحاديث الأنبياء 184 - 194
39 МАНОҚИБЛАР* КИТОБИ كتاب الـمناقب 195 - 195
40 ҒАЗОТЛАР КИТОБИ كتاب الـمغازي 196 - 199
41 ТАФСИР* КИТОБИ كتاب التفسير 200 - 200
42 ҚУРЪОН ФАЗИЛАТЛАРИ КИТОБИ كتاب فضائل القرآن 201 - 204
43 НИКОҲ КИТОБИ كتاب النكاح 205 - 207
44 ТАЛОҚ КИТОБИ كتاب الطلاق 208 - 208
45 НАФАҚАЛАР КИТОБИ كتاب النفقات 209 - 210
46 ЕГУЛИКЛАР КИТОБИ كتاب الأطعمة 211 - 213
47 СЎЙИЛМИШЛАР ВА ОВ КИТОБИ كتاب الذّبائح والصّيد 214 - 220
48 ҚУРБОНЛИКЛАР КИТОБИ كتاب الأضاحي 221 - 223
49 ИЧИМЛИКЛАР КИТОБИ كتاب الأشربة 224 - 225
50 БЕМОРЛАР КИТОБИ كتاب الـمرضى 226 - 266
51 ТИБ КИТОБИ كتاب الطّبّ 227 - 229
52 ЛИБОС КИТОБИ كتاب اللّباس 230 - 234
53 АДАБ КИТОБИ كتاب الأدب 235 - 253
54 ИЗН СЎРАШ КИТОБИ كتاب الاستئذان 254 - 257
55 ДУОЛАР КИТОБИ كتاب الدَّعوات 258 - 261
56 РИҚОҚ КИТОБИ كتاب الرّقاق 262 - 270
57 ҚАДАР КИТОБИ كتاب القدر 271 - 271
58 ҚАСАМ ВА НАЗРЛАР КИТОБИ كتاب الإيـمان والنّذور 272 - 273
59 ФАРОИЗ* КИТОБИ كتاب الفرائض 274 - 275
60 ТАЪБИР КИТОБИ كتاب التعبير 276 - 283
61 ФИТНАЛАР КИТОБИ كتاب الفتن 284 - 287
62 ОҲОД ХАБАРЛАР КИТОБИ كتاب أخبار الآحاد 288 - 288
63 КИТОБ ВА СУННАТНИ МАҲКАМ ТУТИШ КИТОБИ كتاب الاعتصام بالكتاب والسّنّة 289 - 289
64 ТАВҲИД КИТОБИ كتاب التوحيد 290 - 296