15-КИТОБ
НАМОЗДАГИ АМАЛ ҲАҚИДАГИ КИТОБ
كتاب العمل في الصلاة
(15)

64-1221. Уқба ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан аср ўқидим. У зот салом бериб бўлгач, шошилганча туриб, аёлларидан бирининг ҳузурига кириб кетдилар. Кейин чиқдилар ва қавмнинг юзида шошилганларидан ажабланишни кўриб: «Намоздалигимда ҳузуримиздаги бир ёмбини* эслаб қолдим. Унинг кечгача [ёки тонггача] ҳузуримизда қолишини истамай, уни тақсимлашга буюрдим», дедилар».

* Биз «ёмби» деб таржима қилган «тибр» сўзи ишлов берилмаган бир парча олтин ёки кумуш маъносини англатади

  1. Маждуддин ал-Фирузободий. Ал-Қомусул муҳит. – Ж. 1. – Байрут: Дорул маърифа, йили кўрсатилмаган. – Б. 278.
  2. Ан-Наъим. Арабча-ўзбекча луғат. – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2003. – Б. 91.

64- 1221 - عَنْ عُقْبَةَ بْنِ الْحَارِثِ [رضي الله عنه] قَالَ: صَلَّيْتُ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم الْعَصْرَ، فَلَمَّا سَلَّمَ.. قَامَ سَرِيعًا دَخَلَ عَلَى بَعْضِ نِسَائِهِ ثُمَّ خَرَجَ، وَرَأَى مَا فِي وُجُوهِ الْقَوْمِ مِنْ تَعَجُّبِهِمْ لِسُرْعَتِهِ، فَقَالَ: ذَكَرْتُ  - وَأَنَا فِي الصَّلَاةِ - تِبْرًا عِنْدَنَا، فَكَرِهْتُ أَنْ يـُمْسِيَ - أَوْ يَبِيتَ – عِنْدَنَا، فَأَمَرْتُ بِقِسْمَتِهِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш