67-1241-1242. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Умар розияллоҳу анҳу одамларга гапириб турган эди, Абу Бакр розияллоҳу анҳу чиқиб: «Ўтир!» деди. (Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин бўлган эди.) У бош тортди. Яна «Ўтир!» деди. У яна бош тортди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу шаҳодат калималарини айтди. Одамлар унга қараб бурилишди ва Умарни тарк этишди. Шунда у киши (Абу Бакр) деди: «Аммо баъд. Сизлардан ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ибодат қилаётган бўлса, албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар. Ким Аллоҳга ибодат қилаётган бўлса, албатта, Аллоҳ барҳаётдир, У Зот ўлмайди. Аллоҳ таоло: «Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми?! Кимки орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч қандай зарар келтира олмас. Ва Аллоҳ шукр қилувчиларни албатта мукофотлар»[1] деган».
Аллоҳга қасамки, Абу Бакр розияллоҳу анҳу ушбу оятни тиловат қилмагунича, одамлар худди Аллоҳ буни нозил қилганини билишмаган‑у, буни ундан энди қабул қилиб олгандек бўлишди. Одам зоти борки, унинг ўшани тиловат қилаётгани эшитилар эди».
[1] Оли Имрон сураси, 144-оят.
67-1241- 1242 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ [رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا]: أَنَّ أَبَا بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ خَرَجَ [وَذَلِكَ بَعْدَ وَفَاةِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم] وَعُمَرُ [رضي الله عنه] يُكَلِّمُ النَّاسَ، فَقَالَ: اجْلِسْ، فَأَبَى، فَقَالَ: اجْلِسْ، فَأَبَى، فَتَشَهَّدَ أَبُو بَكْرٍ [رضي الله عنه]، فَمَالَ إِلَيْهِ النَّاسُ وَتَرَكُوا عُمَرَ، فَقَالَ:
أَمَّا بَعْدُ: فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ يَعْبُدُ مُحَمَّدًا.. فَإِنَّ مُحَمَّدًا قَدْ مَاتَ، وَمَنْ كَانَ يَعْبُدُ اللهَ.. فَإِنَّ اللهَ حَيٌّ لَا يـَمُوتُ، قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: (وَمَا مُـحَمَّدٌ إِلَّا رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِنْ قَبْلِهِ الرُّسُلُ...) إِلَى (الشَّاكِرِينَ) وَاللهِ؛ لَكَأَنَّ النَّاسَ لَمْ يَكُونُوا يَعْلَمُونَ أَنَّ اللهَ أَنْزَلَ هَذِهِ الآيَةَ.. حَتَّى تَلَاهَا أَبُو بَكْرٍ [رضي الله عنه]، فَتَلَقَّاهَا النَّاسُ مِنْهُ، فَمَا يُسْمَعُ بَشَرٌ إِلَّا يَتْلُوهَا.