74-ҳадис

74-1445. Саъид ибн Абу Бурда отасидан, у бобосидан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Набийси, топмаган киши-чи?» дейишди. «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», дедилар. «(Имкон) топа олмаса-чи?» дейишди. «Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам беради», дедилар. «(Имкон) топа олмаса-чи?» дейишди. «У ҳолда маъруф иш қилсин ва ёмонликдан тийилсин, мана шу унинг учун садақадир», дедилар».

74-1445- عَنْ أَبِي بُرْدَةَ، عَنْ أَبِيهِ [رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا]، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ صَدَقَةٌ» فَقَالُوا: يَا نَبِيَّ اللهِ؛ فَمَنْ لَمْ يَـجِدْ؟ قَالَ: «يَعْمَلُ بِيَدِهِ، فَيَنْفَعُ نَفْسَهُ، وَيَتَصَدَّقُ». قَالُوا: فَإِنْ لَمْ يَـجِدْ؟ قَالَ: «يُعِينُ ذَا الْحَاجَةِ الْمَلْهُوفَ». قَالُوا: فَإِنْ لَمْ يـَجِدْ؟ قَالَ: «فَلْيَعْمَلْ بِالْمَعْرُوفِ، وَلْيُمْسِكْ عَنِ الشَّرِّ فَإِنَّهَا لَهُ صَدَقَةٌ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш