84-ҳадис

84-1868. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, масжид қуришга буюрдилар: «Эй Бану Нажжор, (масжид қуриладиган ерни) мен билан баҳолашинглар», дедилар. Улар: «Унинг пулини Аллоҳдан бошқадан сўрамаймиз», дейишди. У зот буюрдилар, мушрикларнинг қабрлари кавлаб олиниб, кўчирилди, сўнгра харобалар текисланди ва хурмолар кесилди. Хурмо дарахтларини масжиднинг қибла тарафига териб қўйишди».

84- 1868- عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى [عَنْهُ] قَالَ: قَدِمَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم الْمَدِينَةَ، فَأَمَرَ بِبِنَاءِ الْمَسْجِدِ، فَقَالَ: «يَا بَنِي النَّجَّارِ؛ ثَامِنُونِي». فَقَالُوا: لَا نَطْلُبُ ثَـمَنَهُ إِلَّا إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ، فَأَمَرَ بِقُبُورِ الْمُشْرِكِينَ فَنُبِشَتْ، ثُمَّ بِالْخِرَبِ فَسُوِّيَتْ، وَبِالنَّخْلِ فَقُطِعَ، فَصَفُّوا النَّخْلَ قِبْلَةَ الْمَسْجِدِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш