99-ҳадис

* «Мусоқот» – шерикчиликка суғориш дегани. Истилоҳда: «Кишининг ўз дарахт ва боғларини суғориш, парваришлаш ва бошқа ишларини бажариш учун ҳосилнинг маълум қисми эвазига бировга топширишидир». Мусоқот билан музораъа бир турдаги битим бўлиб, мусоқотда боғдорчилик, музораъада деҳқончилик қилишга келишилади.

 99- 2370. Саъб ибн Жассома айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ва Унинг Расулидан бошқа учун қўриқхона йўқ», дедилар».

99- 2370- عَنِ الصَّعْبِ بْنِ جَثَّامَةَ [رضي الله عنه]: قَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا حِمَى إِلَّا لِلَّهِ وَلِرَسُولِهِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш