100-ҳадис

100- 2388. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. Уҳудни кўрганларида: «Шу мен учун тиллага айланса, ҳузуримда қарзга ажратадиган диноримдан ташқари бирор динор ҳам уч(кун)дан ортиқ қолишини истамайман», дедилар. Кейин: «Албатта, (бу дунёда мол‑дунёси) кўплар (охиратда савоби) камлардир, мол‑дунёни бундай‑бундай қилганлардан ташқари – Абу Шиҳоб (ровийлардан бири) олдига ва ўнг‑чап томонларига ишора қилди – аммо улар жуда ҳам оз», дедилар. Сўнг: «Жойингда тур», дедилар‑да, бироз олдинга юрдилар. Қандайдир овоз эшитдим. Олдиларига бормоқчи бўлдим‑у, кейин «Ўзим олдингга келгунимча жойингда тур» деган гапларини эслаб қолдим. У зот келгач: «Эй Аллоҳнинг Расули, эшитганим...? [ёки мен эшитган овоз...?]» дедим. «Эшитдингми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Олдимга Жаброил алайҳиссалом келиб: «Умматингиздан ким Аллоҳга ширк келтирмай вафот этса, жаннатга киради», деди», дедилар. Мен: «Фалон‑фалон ишларни қилса ҳам‑а?» дедим. У зот: «Ҳа», дедилар».

Изоҳ: Бу ҳадисни Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Аҳмад ибн Юнусдан, у Абу Шиҳобдан, у Аъмашдан, у Зайд ибн Ваҳбдан, у Ваҳбдан, у Абу Зарр Ғифорийдан ривоят қилган. Санаддаги Абу Шиҳоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «мол‑дунёни бундай‑бундай қилганлардан ташқари» деган гапларини устозларидан олган илми асосида изоҳлаб бермоқчи бўлиб, қўлларини олдинга, ўнг ва чап тарафларига узатган. Бу билан мол‑дунёни хайру эҳсон қилиш, турли тарафларга инфоқ қилишга ишора қилган.

100- 2388- عَنْ أَبِي ذَرٍّ رضي الله عنه قَالَ: كُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، فَلَمَّا أَبْصَرَ – يَعْنِي: أُحُدًا -.. قَالَ: «مَا أُحِبُّ أَنَّهُ يُحَوَّلُ لِي ذَهَبًا يـَمْكُثُ عِنْدِي مِنْهُ دِينَارٌ فَوْقَ ثَلَاثٍ، إِلَّا دِينَارًا أَرْصُدُهُ لِدَيْنٍ». ثُمَّ قَالَ: «إِنَّ الْأَكْثَرِينَ هُمُ الْأَقَلُّونَ، إِلَّا مَنْ قَالَ بِالْمَالِ هَكَذَا وَهَكَذَا - وَأَشَارَ أَبُو شِهَابٍ بَيْنَ يَدَيْهِ، وَعَنْ يـَمِينِهِ وَعَنْ شِـمَالِهِ - وَقَلِيلٌ مَا هُمْ». وَقَالَ: «مَكَانَكَ». وَتَقَدَّمَ غَيْرَ بَعِيدٍ، فَسَمِعْتُ صَوْتًا، فَأَرَدْتُ أَنْ آتِيَهُ، ثُمَّ ذَكَرْتُ قَوْلَهُ: مَكَانَكَ حَتَّى آتِيَكَ.

فَلَمَّا جَاءَ.. قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ الَّذِي سَـمِعْتُ؟ - أَوْ قَالَ: الصَّوْتُ الَّذِي سَـمِعْتُ - قَالَ: «وَهَلْ سَـمِعْتَ؟» قُلْتُ: نَعَمْ، قَالَ: «أَتَانِي جِبْرِيلُ [عليه السلام] - فَقَالَ: مَنْ مَاتَ مِنْ أُمَّتِكَ لَا يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا.. دَخَلَ الْجَنَّةَ، قُلْتُ: وَإِنْ فَعَلَ كَذَا وَكَذَا؟ قَالَ: نَعَمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш