101-ҳадис

 Изоҳ: «Зулм» луғатда бир ҳақни ўз жойидан бошқа жойга қўйишни англатади. Шаръий истилоҳда эса зулм деб ҳақ эгасига нисбатан ноҳақ тасарруф қилишга, тортиб олинган ҳаққа айтилади. Бировнинг ҳаққини ейиш, азият, исканжа ва босим кўрсатиш, адолатсизлик қилиш, ҳаддан ошиш, сўз ва феълда чуқур кетиш ҳам зулмдир. Бинобарин, зулм сўзи ҳар қандай ноҳақликни ҳам ўз ичига олади. Шу боис ўрни келганда «зулм» сўзи «ноҳақлик» деб ҳам берилди. Шу билан бирга, ҳадислардаги «золим», «мазлум» сўзларини фақат жабр-ситам маъносида эмас, балки ҳар қандай ноҳақлик қилган ёки ноҳақлик кўрган томонлар деб тушуниш лозим.


101- 2465. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўлларда ўтиришдан сақланинглар!» дедилар. Шунда: «Бошқа иложимиз йўқ. Ахир бу гаплашиб ўтирадиган жойимиз-ку», дейишди. У зот: «Агар ўтиришдан бошқага кўнмасангиз, у ҳолда йўлнинг ҳаққини беринглар», дедилар. Улар: «Йўлнинг ҳаққи нима?» дейишди. У зот: «Кўзни тийиш, озор етказишдан тийилиш, саломга алик олиш, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш», дедилар».

101- 2465- عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ [رضي الله عنه]، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِيَّاكُمْ وَالْجُلُوسَ عَلَى الطُّرُقَاتِ». فَقَالُوا: مَا لَنَا بُدٌّ، إِنـَّمَا هُوَ مَجَالِسُنَا نَتَحَدَّثُ فِيهَا، قَالَ: «فَإِذَا أَتَيْتُمْ إِلَى الْمَجَالِسَ.. فَأَعْطُوا الطَّرِيقَ حَقَّهَا» قَالُوا: وَمَا حَقُّ الطَّرِيقِ؟ قَالَ: «غَضُّ الْبَصَرِ، وَكَفُّ الْأَذَى، وَرَدُّ السَّلَامِ، وَأَمْرٌ بِالْمَعْرُوفِ، وَنَهْيٌ عَنِ الْمُنْكَرِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш