107- 2557. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангизнинг хизматкори таомини келтирса-ю, уни ўзи билан бирга ўтирғизмайдиган бўлса, бир‑икки луқма ёки бир‑икки ошам едириб қўйсин, чунки бунинг иссиғи ва меҳнатини у тортган», дедилар».
107- 2557- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ [رضي الله عنه]، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا أَتَى أَحَدَكُمْ خَادِمُهُ بِطَعَامِهِ؛ فَإِنْ لَمْ يـُجْلِسْهُ مَعَهُ.. فَلْيُنَاوِلْهُ لُقْمَةً أَوْ لُقْمَتَيْنِ، أَوْ أُكْلَةً أَوْ أُكْلَتَيْنِ؛ فَإِنَّهُ وَلِيَ حَرَّهُ عِلَاجَهُ».