12-ҳадис

12-86. Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жаллага ҳамду сано айтдилар-да, бундай дедилар: «Ушбу ўрнимда илгари менга кўрсатилмаган барча нарсаларни кўрдим, ҳатто жаннату дўзахни ҳам. Менга ваҳий қилиндики, сизлар қабрларингизда Масиҳ Дажжол имтиҳони каби [ёки «шунга яқин», Асмо қайси бирини айтганини билмайман*] имтиҳон қилинасиз. «Бу киши ҳақида нима биласан?» дейилади. Иймонли одам [ёки «аниқ ишонувчи одам*», Асмо қайси бирини айтганини билмайман]: «У Муҳаммаддир, Аллоҳнинг Расулидир. У бизга очиқ-ойдин ҳужжатлар ва ҳидоят келтирган, унга ижобат қилганмиз ва эргашганмиз», дейди. Уч марта: «У Муҳаммад», (дейди). Шунда «Солиҳ ҳолда ухлайвер, унга аниқ ишонувчи эканингни билар эдик», дейилади. Аммо мунофиқ [ёки «шубҳаланувчи киши», Асмо қайси бирини айтганини билмайман] эса: «Билмайман, одамларнинг бир нима дейишаётганини эшитиб, ўшани айтганман», дейди».

* Ҳадисдаги иккиланишлар ровий Фотимадан содир бўлган.

* Иймонли одам – «муъмин», аниқ ишонувчи одам – «муъқин».

 12-86- عَنْ أَسْـمَاءَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم: حَمِدَ اللهَ وَأَثْنَى عَلَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: «مَا مِنْ شَيْءٍ لَمْ أَكُنْ أُرِيتُهُ إِلَّا رَأَيْتُهُ فِي مَقَامِي هَذَا، حَتَّى الْجَنَّةُ وَالنَّارُ، فَأُوحِيَ إِلَيَّ: أَنَّكُمْ تُفْتَنُونَ فِي قُبُورِكُمْ مِثْلَ أَوْ قَرِيبًا - لَا أَدْرِي أَيُّ ذَلِكَ قَالَتْ أَسْـمـَاءُ - مِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ، يُقَالُ: مَا عِلْمُكَ بِـهَذَا الرَّجُلِ؟ فَأَمَّا الْمُؤْمِنُ، أَوِ الْمُوقِنُ - لَا أَدْرِي أَيُّهُمَا قَالَتْ أَسْـمَاءُ - فَيَقُولُ: هُوَ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، جَاءَنَا بِالْبَيِّنَاتِ وَالْهُدَى، فَأَجَبْنَا وَاتَّبَعْنَا، وهُوَ مُحَمَّدٌ (ثَلَاثًا)، فَيُقَالُ: نَمْ صَالِحًا، قَدْ عَلِمْنَا إِنْ كُنْتَ لَمُوقِنًا بِهِ.

وَأَمَّا الْمُنَافِقُ أَوِ الْمُرْتَابُ - لَا أَدْرِي أَيُّ ذَلِكَ قَالَتْ أَسْـمَاءُ - فَيَقُولُ: لَا أَدْرِي، سَـمِعْتُ النَّاسَ يَقُولُونَ شَيْئًا فَقُلْتُهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш