15-103. «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
У киши билмаган бирон нарсани эшитсалар, уни яхши билиб олмагунча қайта-қайта сўрайверар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳисоб-китоб қилинса, азобланади», дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Мен: «Ахир Аллоҳ таоло: «Тезда, осонгина ҳисоб қилинур»[1], демаганми?» дедим.
Шунда у зот: «Бу бир арз*, холос. Бироқ ким (қаттиқ) ҳисоб-китобга тортилса, ҳалок бўлади», дедилар».
* Арз – қиёмат куни бандаларнинг номаи аъмоллари тақдим этиладиган, намоён қилинадиган ҳолат.
[1] Иншиқоқ сураси, 8-оят.
15-103- عَنْ عَائِشَةَ زَوْجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم [وَرَضِيَ عَنْهَا] كَانَتْ لَا تَسْمَعُ شَيْئًا لَا تَعْرِفُهُ إِلَّا رَاجَعَتْ فِيهِ حَتَّى تَعْرِفَهُ، وَأَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ حُوسِبَ.. عُذِّبَ». قَالَتْ عَائِشَةُ: فَقُلْتُ: أَوَلَيْسَ يَقُولُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: {فَسَوْفَ يُحَاسَبُ حِسَابًا يَسِيرًا}؟! قَالَتْ: فَقَالَ: «إِنَّمَا ذَلِكَ الْعَرْضُ، وَلَكِنْ مَنْ نُوقِشَ الْحِسَابَ يَهْلِكْ».