16-123. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ йўлида жанг қилиш нима? Зотан, биримиз ғазабдан ҳам жанг қилади, тарафкашлик юзасидан ҳам жанг қилади», деди.
У зот унга бошларини кўтара туриб, – у тик тургани учун унга бошларини кўтарганлар – бундай дедилар: «Ким Аллоҳнинг сўзи олий бўлиши учунгина жанг қилса, ана ўша Аллоҳ азза ва жалланинг йўлидадир».
16-123- عَنْ أَبِي مُوسَى [رضي الله عنه] قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ مَا الْقِتَالُ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ فَإِنَّ أَحَدَنَا يُقَاتِلُ غَضَبًا وَيُقَاتِلُ حَمِيَّةً، فَرَفَعَ إِلَيْهِ رَأْسَهُ – قَالَ: وَمَا رَفَعَ إِلَيْهِ رَأْسَهُ إِلَّا أَنَّهُ كَانَ قَائِمًا - فَقَالَ: «مَنْ قَاتَلَ لِتَكُونَ كَلِمَةُ اللهِ هِيَ الْعُلْيَا.. فَهُوَ فِي سَبِيلِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ».