123- 2700. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбия куни мушриклар билан уч нарсага: мушриклардан ким у зотга келса, уни уларга қайтариб беришга ва мусулмонлардан ким уларга борса, улар уни қайтариб бермасликка; унга (Маккага) келаси йили кириб, у ерда уч кун туришга; унга қуролхалта билан – қилич, камон ва шунга ўхшаш нарсалар билан киришга сулҳ қилдилар.
Абу Жандал кишанда оёқ судраб келган эди, уни уларга қайтариб бердилар».
123- 2700- عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا [قَالَ]: (صَالَحَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم الْمُشْرِكِينَ يَوْمَ الْحُدَيْبِيَةِ عَلَى ثَلَاثَةِ أَشْيَاءَ: عَلَى أَنَّ مَنْ أَتَاهُ مِنَ الْمُشْرِكِينَ.. رَدَّهُ إِلَيْهِمْ، وَمَنْ أَتَاهُمْ مِنَ الْمُسْلِمِينَ.. لَمْ يَرُدُّوهُ، وَعَلَى أَنْ يَدْخُلَهَا مِنْ قَابِلٍ، وَيُقِيمَ بِـهَا ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، وَلَا يَدْخُلَهَا إِلَّا بـِجُلُبَّانِ السِّلَاحِ؛ السَّيْفِ وَالْقَوْسِ وَنـَحْوِهِمَا، [فَجَاءَ أَبُو جَنْدَلٍ يَـحْجُلُ فِي قُيُودِهِ، فَرَدَّهُ إِلَيْهِمْ].