157- 3160- Нўмон ибн Муқоррин розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жангда қатнашганман. Агар куннинг аввалида жанг қилмасалар, то шамоллар эсиб, намозлар вақти кирмагунча, кутиб турар эдилар», деди».
157- 3160- عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ مُقَرِّنٍ [رضي الله عنه] قَالَ: (شَهِدْتُ الْقِتَالَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، كَانَ إِذَا لَمْ يُقَاتِلْ فِي أَوَّلِ النَّهَارِ.. انْتَظَرَ حَتَّى تَهُبَّ الْأَرْوَاحُ وَتَحْضُرَ الصَّلَوَاتُ.
158- 3183. Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Қурайш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан аҳдлашган муддат ичида онам мушрика ҳолида отаси билан бирга олдимга келди. Шунда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фатво сўраб: «Эй Аллоҳнинг Расули, онам олдимга рағбат қилиб келибди, унга силаи раҳм қилаверайми?» дедим. У зот: «Ҳа, унга силаи раҳм қил», дедилар».
158- 3183- عَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ أَبِي بَكْرٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا قَالَتْ: قَدِمَتْ عَلَيَّ أُمِّي وَهْيَ مُشْرِكَةٌ فِي عَهْدِ قُرَيْشٍ؛ إِذْ عَاهَدُوا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَمُدَّتِهِمْ، مَعَ أَبِيهَا، فَاسْتَفْتَتْ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ أُمِّي قَدِمَتْ عَلَيَّ وَهْيَ رَاغِبَةٌ، أَفَأَصِلُهَا؟ قَالَ: «نَعَمْ، صِلِيهَا».