186-ҳадис

186- 3425. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, қайси масжид аввал қурилган?» дедим. У зот: «Масжидул Ҳаром», дедилар. «Кейин қайси?» дедим. У зот: «Кейин Масжидул Ақсо», дедилар. «Улар орасида қанча (муддат) бор?» дедим. У зот: «Қирқ (йил)», дедилар. Сўнгра «Қаерда бўлмасин, сенга намоз тўғри келса, дарҳол ўқиб ол, ер сенинг учун масжиддир», дедилар».

Изоҳ: Бу ҳадис Масжидул Ақсони Сулаймон алайҳиссалом таъмирлаб, битирганлари учун ушбу бобда келтирилган. Маълумки, Масжидул Ҳаромнинг қурилиши Иброҳим алайҳиссаломга, Масжидул Ақсонинг қурилиши Сулаймон алайҳиссаломга нисбат берилади. Аммо бу икки пайғамбарнинг ораси қирқ йил эмас, балки минг йилга яқин экани қадимдан маълум ва машҳур. Шу боис, уламолар ушбу ҳадисда мазкур пайғамбарларнинг қуришлари эмас, балки Одам алайҳиссаломнинг ёки Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳар икки масжидга асос солишлари назарда тутилган, дейдилар. Бу маънони бошқа ҳадислар ҳам таъкидлайди.

186- 3425- عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَيُّ مَسْجِدٍ وُضِعَ أَوَّلَ؟ قَالَ: الْمَسْجِدُ الْحَرَامُ »قُلْتُ: ثُمَّ أَيٌّ؟ قَالَ: ثُمَّ الْمَسْجِدُ الْأَقْصَى قُلْتُ: كَمْ كَانَ بَيْنَهُمَا؟ قَالَ: أَرْبَعُونَ، ثُمَّ حَيْثُمَا أَدْرَكَتْكَ الصَّلَاةُ.. فَصَلِّ، وَالْأَرْضُ لَكَ مَسْجِدٌ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш