189-ҳадис

189-3455. «Абу Ҳурайра   розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бану Исроилни анбиёлар бошқарар эди. Ҳар сафар бирор набий ўлса, унинг ўрнига бир набий қолар эди. Албатта, Аммо мендан кейин набий йўқ, фақат халифалар бўлади. Улар кўп бўлишади», дедилар. «Унда бизни нимага буюрасиз?» дейишди. У зот: «Биринчи байъатга ва кейингисининг ҳам биринчисига вафо қилинглар. Уларнинг ҳақларини адо этинглар. Аллоҳ уларнинг қўл остига топширган нарсалари хусусида уларни сўроқ қилади», дедилар».

Яъни ҳар доим биринчи байъатга вафо қилинг, кейингисини рад этинг. Вақти келиб, ўша биринчи байъат берилган киши бирор сабабга кўра кетса, у ҳолда ундан кейинги биринчи раҳбарга қилинган байъатга вафо қилинг, кейингиларини рад этинг. Иккинчи байъат эса, хоҳ билган ҳолда, хоҳ билмай қилинганлигидан, шунингдек, бир мамлакатнинг қайси ерида бўлишидан қатъи назар, ботил ҳисобланади. Чунки икки раҳбарнинг бўлиши давлатнинг бўлинишига, орада фирқаланиш ва фитна чиқишига сабаб бўлиши бор. Шунингдек, бу ҳадисда давлат раҳбарининг олдида Аллоҳ томонидан унинг қўл остига қўйилган халқнинг масъулияти борлиги, шунинг учун ҳам халқ ўша ягона раҳбарга итоат этиши лозимлиги ҳам таъкидланган (Мусо Шоҳин Лошин. Фатҳ ал-Мунъим. Дор аш-шуруқ, йили кўрсатилмаган, Т.2, 42-бет).

189- 3455- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الْأَنْبِيَاءُ؛ كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ.. خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لَا نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَيَكُونُ خُلَفَاءُ، فَيَكْثُرُونَ قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الْأَوَّلِ فَالْأَوَّلِ، أَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ؛ فَإِنَّ اللهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш