191-ҳадис

191- 3473. Усома розияллоҳу анҳу деди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вабо Бану Исроилдан бир тоифага [ёки сизлардан олдингиларга]* юборилган қақшатқич азобдир. Унинг бирор ерда эканини эшитсангиз, у ерга борманглар. Агар у бирор жойда воқеъ бўлиб, сиз ўша ерда бўлсангиз, у ердан қочиб чиқманглар», деганлар».

* Бу ерда ровийлардан Муҳаммад ибн Мункадир иккиланган.

* Бунинг маъноси қуйидагича: «Вабо тарқаган ердан фақат ундан қочиш учун чиқманг. Аммо бошқа бир зарурат юзасидан чиқсангиз, майли».

191- 3473- عَنْ أُسَامَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: الطَّاعُونُ رِجْسٌ أُرْسِلَ عَلَى طَائِفَةٍ مِنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ - أَوْ عَلَى مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ - فَإِذَا سَـمِعْتُمْ بِهِ بِأَرْضٍ.. فَلَا تَقْدَمُوا عَلَيْهِ، وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِـهَا.. فَلَا تَخْرُجُوا فِرَارًا مِنْهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш