Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
39-КИТОБ
МАНОҚИБЛАР* КИТОБИ
كتاب الـمناقب
(39)

* «Маноқиб» сўзи «манқобатун»нинг кўплик шакли бўлиб, кишига мақтов, иззат-обрў келтирадиган, тақдирлашга сазовор хислатларга айтилади. Бошқача қилиб айтганда, бу «фазилатлар» деганидир.

 

195- 3560. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки иш орасида ихтиёр берилса, модомики гуноҳ бўлмаса, осонроғини танлаганлар. Агар гуноҳ бўлса, одамларнинг бундан энг узоғи бўлар эдилар».

195- 3560- عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّهَا قَالَتْ: مَا خُيِّرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَيْنَ أَمْرَيْنِ.. إِلَّا اخْتَارَ أَيْسَرَهُمَا، مَا لَمْ يَكُنْ إِثْمًا، فَإِنْ كَانَ إِثْمًا.. كَانَ أَبْعَدَ النَّاسِ مِنْهُ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш