17-137. Аббод ибн Тамим амакиси розияллоҳу анҳудан ривоят қиладики, у (амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намозда ўзида бирор нарса содир бўлгандек туюладиган киши ҳақида шикоят қилибди. Шунда у зот: «То бирор овоз эшитмагунича ёки ҳид сезмагунича (намоздан) бурилмасин [ёки ўгирилмасин]», дебдилар.
17-137- وَعَنْ عَبَّادِ بْنِ تَـمِيمٍ، عَنْ عَمِّهِ [رضي الله عنهما]: أَنَّهُ شَكَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: الرَّجُلُ الَّذِي يُـخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ يَـجِدُ الشَّيْءَ فِي الصَّلَاةِ، فَقَالَ: لَا يَنْفَتِلْ - أَوْ لَا يَنْصَرِفْ - حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَـجِدَ رِيـحًا«.
18-154. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз бавл қилса, закарини ҳаргиз ўнг қўли билан ушламасин, ўнг қўли билан истинжо қилмасин ва идиш ичига нафас чиқармасин», дедилар».
18-154- عَنْ أَبِي قَتَادَةَ [رضي الله عنه]، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا بَالَ أَحَدُكُمْ.. فَلَا يَأْخُذَنَّ ذَكَرَهُ بِيَمِينِهِ، وَلَا يَسْتَنْجِ بِيَمِينِهِ، وَلَا يَتَنَفَّسْ فِي الْإِنَاءِ«.
19-173. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши ташналикдан нам тупроқни ялаётган итни кўриб қолди. Шунда у одам маҳсисига сув олиб, унга бера бошлади, ниҳоят уни қондирди. Шунда Аллоҳ ундан рози бўлди ва жаннатга киритди», дедилар».
19-173- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم» :أَنَّ رَجُلًا رَأَى كَلْبًا يَأْكُلُ الثَّرَى مِنَ الْعَطَشِ، فَأَخَذَ الرَّجُلُ خُفَّهُ، فَجَعَلَ يَغْرِفُ لَهُ بِهِ حَتَّى أَرْوَاهُ، فَشَكَرَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ لَهُ، فَأَدْخَلَهُ الْجَنَّةَ«.
20-212. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Агар бирортангизни намоз ўқиётганида мудроқ тутса, то уйқуси тарқалмагунча ухлаб олсин. Чунки ҳеч бирингиз мудраган ҳолда намоз ўқиганида билмайдики, эҳтимол, истиғфор айтаман деб, ўзини дуоибад қилаётгандир».
20-212- عَنْ عَائِشَةَ رضي الله تعالى عنها: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: » إِذَا نَعَسَ أَحَدُكُمْ وَهُوَ يُصَلِّي.. فَلْيَرْقُدْ حَتَّى يَذْهَبَ عَنْهُ النَّوْمُ؛ فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا صَلَّى وَهُوَ نَاعِسٌ.. لَا يَدْرِي لَعَلَّهُ يَسْتَغْفِرُ فَيَسُبَّ نَفْسَهُ«.
21-232. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан манийни ювиб ташлар эди ва: «Сўнгра мен унда бир ёки бир нечта ҳўл жойни кўрар эдим» (деган экан)».
21-232- عَنْ عَائِشَةَ: رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهَا: أَنَّهَا كَانَتْ تَغْسِلُ الْمَنِيَّ مِنْ ثَوْبِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ثُمَّ أَرَاهُ [فِيهِ] بُقْعَةً، أَوْ بُقَعًا.