* Ғазот деб душманга қарши жангга чиқишга айтилади. Орада жанг бўлса ҳам, бўлмаса ҳам ғазот дейилаверади. Бу китобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлиб ўтган, у зотга боғлиқ бўлган ғазотлар ҳақида сўз кетади.
Ўрни келганда шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий вазифалари ва ишлари даъват ҳамда таълим-тарбиядан иборат бўлган. У зот асосан кишилик жамиятини турли ички ва ташқи иллатлардан тозалаш, кишиларга ҳалол-ҳаромни танитиш, ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқ ва бурчларини тушунтириш, Буюк Яратувчилари олдидаги бандалик вазифаларини қандай адо этишни англатиш ва шу каби бошқа ишлар билан машғул бўлганлар. У зот алайҳиссалом одамларга поклик-нопоклик тушунчаларини сингдириб, бадан, кийим, жой ва бошқа тарафларни қандай поклашни, Аллоҳнинг каломи Қуръони Карим оятларидан тортиб, сон-саноқсиз зикру дуоларни – барча-барчасини бекаму кўст ўргатиш билан банд бўлганлар. Аммо Мадинага ҳижрат қилиб, у ерда янги мусулмон жамиятига асос солганларидан сўнг бу янги давлатга қарши кучлар турли хилдаги душманлик режаларини туза бошлади. Шу боис гоҳида шароит тақозосига кўра, кишиларни жангга сафарбар қилиш ҳам муҳим зарурат бўлиб қолар эди. Бу юришларда муаммони битим билан ҳал қилишга ҳаракат қилинган ва кўпинча бу услуб иш берган. Жумладан, қуйидаги ғазотларда ҳам битим тузишга муваффақ бўлинган.
196- 4102. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Хандақ қазилаётган пайт эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қаттиқ оч эканларини сездим. Аёлимнинг олдига қайтиб бориб: «Бирор ниманг борми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қаттиқ оч эканларини сездим», дедим. У менга халтада бир соъ арпа олиб чиқди. Уйда бир қўзичоғимиз бор эди, мен ўшани сўйдим, у ҳам арпани янчиб бўлди. Мен уни (гўштни) майдалаб, тошқозонига солиб бериб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кетаётган эдим, «Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг ёнидагиларнинг олдида мени хижолат қилиб қўйманг-а!» деди. Мен у зотнинг ёнларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қўзичоғимизни сўйдик, бисотимиздаги бир соъ арпани янчдик. Ўзингиз билан бир неча кишини олиб чиқинг», деб пичирладим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй хандақ аҳли! Жобир дастурхон ёзибди. Қани, бўлинглар!» дедилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (менга): «Мен боргунча қозонингизни зинҳор туширманглар, хамирингизни ҳам нон қилмай туринглар», дедилар.
Мен келдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам одамларнинг олдида келдилар. Келишим билан хотиним: «У бўлгур, бу бўлгур!» деди. Мен: «Айтганингдай қилдим», дедим. (Аёлим) у зотга хамирни олиб чиқди. У зот унга туфлаб қўйдилар ва барака тиладилар. Кейин тошқозонимизга бориб, туфлаб қўйдилар ва барака тиладилар. Сўнг: «Бир новвой аёлни чақир, мен билан нон ясасин. Қозонингиздан сузавер, лекин уни туширманглар», дедилар. Келганлар мингтача эди. Аллоҳ ила қасам ичаманки, (овқатни) ейишди, ҳатто ортиб ҳам қолди. Сўнг қайтиб кетишди. Тошқозонимиз эса ҳамон қайнаб-тошар, хамиримиздан боягидек нон ясалар эди».
196- 4102- عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا قَالَ: لَمَّا حُفِرَ الْخَنْدَقُ.. رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم خَمَصًا، فَانْكَفَأْتُ إِلَى امْرَأَتِي فَقُلْتُ: هَلْ عِنْدَكِ شَيْءٌ؟ فَإِنِّي رَأَيْتُ بِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم خَمَصًا شَدِيدًا، فَأَخْرَجَتْ إِلَيَّ جِرَابًا فِيهِ صَاعٌ مِنْ شَعِيرٍ، وَلَنَا بُهَيْمَةٌ دَاجِنٌ فَذَبَحْتُهَا، وَطَحَنَتْ، فَفَرَغَتْ إِلَى عَنَاقِي، وَقَطَّعْتُهَا فِي بُرْمَتِهَا، ثُمَّ وَلَّيْتُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَقَالَتْ: لَا تَفْضَحْنِي بِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَبـِمَنْ مَعَهُ.
فَجِئْتُهُ، فَسَارَرْتُهُ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ ذَبَحْنَا بُهَيْمَةً لَنَا، وَطَحَنَّا صَاعًا مِنْ شَعِيرٍ كَانَ عِنْدَنَا، فَتَعَالَ أَنْتَ وَنَفَرٌ مَعَكَ، فَصَاحَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: يَا أَهْلَ الْخَنْدَقِ؛ إِنَّ جَابِرًا قَدْ صَنَعَ سُورًا، فَحَيَّهَلًا بِكُمْ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَا تُنْزِلُنَّ بُرْمَتَكُمْ، وَلَا تَخْبِزُنَّ عَجِينَكُمْ حَتَّى أَجِيءَ.
فَجِئْتُ، وَجَاءَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقْدُمُ النَّاسَ، حَتَّى جِئْتُ امْرَأَتِي، فَقَالَتْ: بِكَ وَبِكَ، فَقُلْتُ: قَدْ فَعَلْتُ الَّذِي قُلْتِ، فَأَخْرَجَتْ لَهُ عَجِينًا، فَبَصَقَ فِيهِ وَبَارَكَ، ثُمَّ عَمَدَ إِلَى بُرْمَتِنَا فَبَصَقَ فِيْهَا وَبَارَكَ، ثُمَّ قَالَ: ادْعُ خَابِزَةً، فَلْتَخْبِزْ مَعَكِ، وَاقْدَحِي مِنْ بُرْمَتِكُمْ وَلَا تُنْزِلُوهَا وَهُمْ أَلْفٌ، فَأُقْسِمُ بِاللهِ؛ لأَكَلُوا حَتَّى تَرَكُوهُ وَانْحَرَفُوا، وَإِنَّ بُرْمَتَنَا لَتَغِطُّ كَمَا هِيَ، وَإِنَّ عَجِينَنَا لَيُخْبَزُ كَمَا هُوَ.