201- 5009. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечқурун Бақара сурасининг охиридаги икки оятни ўқиса, шу иккиси унга кифоя қилади», дедилар».
201- 5009- عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: [مَنْ قَرَأَ] بِالآيَتَيْنِ مِنْ آخِرِ سُورَةٍ (البَقَرَةِ) [فِي لَيْلَةٍ].. كَفَتَاهُ.
202- 5017. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётганларида икки кафтларини жамлаб, уларга «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ» ва «Қул аъузу бироббин-нас»ларни ўқиб, дам солиб, баданларининг (қўллари) етган жойигача силар эдилар. Аввал бошлари ва юзларидан бошлардилар. Кейин баданларининг олд тарафига (ўтардилар). Буни уч марта қилар эдилар».
202- 5017- عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم (كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ كُلَّ لَيْلَةٍ.. جَمَعَ كَفَّيْهِ ثُمَّ نَفَثَ فِيهِمَا، فَقَرَأَ فِيهِمَا: «قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ»، «قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ» «قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ» ثُمَّ يـَمْسَحُ بِـهِمَا مَا اسْتَطَاعَ مِنْ جَسَدِهِ؛ يَبْدَأُ بِـهِمَا عَلَى رَأْسِهِ وَوَجْهِهِ وَمَا أَقْبَلَ مِنْ جَسَدِهِ؛ يَفْعَلُ ذَلِكَ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ.
203- 5047. Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг моялари [ёки нортуялари] устида қироат қилаётганларини кўрдим. У юриб борар, у зот эса Фатҳ сурасини [ёки Фатҳ сурасидан] майин қироат билан ўқир, оҳанг билан қироат қилар эдилар».
203- 5047- عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مُغَفَّلٍ [رضي الله عنه] قَالَ: (رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَهْوَ عَلَى نَاقَتِهِ - أَوْ جَمَلِهِ - وَهِيَ تَسِيرُ بِهِ، وَهُوَ يَقْرَأُ سُورَةَ الْفَتْحِ - أَوْ مِنْ سُورَةِ الْفَتْحِ - قِرَاءَةً لَيِّنَةً، وَهُوَ يُرَجِّعُ.
204- 5061. Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни қалбларингиз унга ошино бўлиб турганда ўқинг. Келишмай қолсангиз, ундан туриб кетинг», дедилар».
204- 5061- عَنْ جُنْدَبِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى [عَنْهُ]: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اقْرَءُوا الْقُرْآنَ مَا ائْتَلَفَتْ عَلَيْهِ قُلُوبُكُمْ، فَإِذَا اخْتَلَفْتُمْ.. فَقُومُوا عَنْهُ.