209- 5357. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Назирнинг хурмосини сотар ва ўз аҳлларига бир йиллик озиқ‑овқатни ғамлаб қўяр эдилар».
209- 5357- عَنْ عُمَرَ بْنِ الـخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم (كَانَ يَبِيعُ نَخْلَ بَنِي النَّضِيرِ، وَيَحْبِسُ لِأَهْلِهِ قُوتَ سَنَتِهِمْ).
210- 5363. Асвад ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима қилар эдилар?» деб сўрадим. «У зот аҳлларининг юмушларида бўлар эдилар. Азонни эшитсалар, чиқиб кетар эдилар», деди».
210- 5363- عَنِ الْأَسْوَدِ بْنِ يَزِيدَ رضي الله عنه قَالَ: (سَأَلْتُ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: مَا كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَصْنَعُ فِي الْبَيْتِ؟ قَالَتْ: كَانَ فِي مِهْنَةِ أَهْلِهِ، فَإِذَا سَمِعَ الْأَذَانَ.. خَرَجَ.