214- 5478. Абу Саълаба Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Набийси, биз аҳли китоб қавмнинг еридамиз. Уларнинг идишларида еяверамизми? Яна ов еридамиз, камоним билан, ўргатилган ва ўргатилмаган итим билан ов қиламан, менга нималар дуруст бўлади?» дедим. У зот шундай дедилар: «Аҳли китоб(ларнинг идиши) хусусида айтганингга келсак, агар шундан бошқасини топсангиз, унда еманглар, топмолмасангиз, уни ювинглар ва унда еяверинглар. Аллоҳнинг исмини зикр қилиб, камонинг билан овлаганингни еявер. Аллоҳнинг исмини зикр қилиб, ўргатилган итинг билан овлаган нарсангни ҳам еявер. Ўргатилмаган итинг билан овлаганингни эса сўйишга улгуриб қолсанг, еявер».
214- 5478- عَنْ أَبِي ثَعْلَبَةَ الْخُشَنِيِّ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ: يَا نَبِيَّ اللهِ؛ إِنَّا بِأَرْضِ قَوْمٍ أَهْلِ كِتَابٍ، أَفَنَأْكُلُ فِي آنِيَتِهِمْ؟ وَبِأَرْضِ صَيْدٍ، أَصِيدُ بِقَوْسِي وَبِكَلْبِي الَّذِي لَيْسَ بِمُعَلَّمٍ وَبِكَلْبِي الْمُعَلَّمِ، فَمَا يَصْلُحُ لِي؟
قَالَ: «أَمَّا مَا ذَكَرْتَ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ؛ فَإِنْ وَجَدْتُمْ غَيْرَهَا.. فَلَا تَأْكُلُوا فِيهَا، وَإِنْ لَمْ تَجِدُوا.. فَاغْسِلُوهَا وَكُلُوا فِيهَا، وَمَا صِدْتَ بِقَوْسِكَ فَذَكَرْتَ اسْمَ اللهِ.. [فَكُلْ، وَمَا صِدْتَ بِكَلْبِكَ الْمُعَلَّمِ فَذَكَرْتَ اسْمَ اللهِ].. فَكُلْ، وَمَا صِدْتَ بِكَلْبِكَ غَيْرِ الْمُعَلَّمِ فَأَدْرَكْتَ ذَكَاتَهُ.. فَكُلْ».